Latest news

09:01Яя Туре ёзда Хитойга ўтишни истамаганди0 09:01Яя Туре летом отказался от переезда в Китай на зарплату 430 тысяч фунтов в неделю0 08:40"Нефтчи": Ёшларимиз “Наврўз”га қарши беллашишди2 08:21«Челси» «Мидлсбро»дан Адама Траорени сотиб олмоқчи2 08:21«Челси» сделал запрос о трансфере вингера «Мидлсбро» Адама Траоре0 07:58“Насаф”: Бугун “Карпати” билан ўйнаймиз7 07:53Виктор Кумиков: "Бу ғалаба футболчиларга руҳий устунлик беради"1 07:00Футзал. Олий лига. 3-тур. Учинчи кунги ўйинлар тақвими0 03:50Италия кубоги. 1/8 финал. “Интер” қўшимча вақтда “Болоня”дан устун келди4 03:50Кубок Италии. 1/8 финала. «Интер» в дополнительное время одолел «Болонью»0 03:43Лионель Месси: “Роналду буюк футболчи” 17 03:43Лионель Месси: «Роналду – великий игрок, который добился великих свершений» 0 03:13Хаман “Бавария”нинг энг муҳим футболчиси кимлигини айтди1 03:13Хаманн: «Видаль - самый важный игрок „Баварии“»0 03:02Африка кубогининг энг ёши катта футболчиси ким?4

13 jul 12:11
News

"Шўртан": 13 нафар футболчи жамоа билан бирга эмас

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси бу йилги мавсумда сира ҳам ўзига ўхшамаяпти.
Бошидан молиявий қийинчиликларни ўтказаётган клуб турнир жадвалида аутсайдерлар қаторига тушиб қолди. Биринчи даврани 13-ўринда тугатган жамоа куни кеча йиғинни бошлади. Аниқроғи, мураббийлар штаби 11 июль куни футболчиларни Ғузорда йиғди. Моддий томондан анча қийналиб қолган клубни биринчи давра ўйинлари ниҳоясига етгач етакчи футболчилар бир кетин тарк этмоқда.

Жамоа бош мураббийи Зоир Тўрақуловни ҳам айнан ушбу йўқотишлар ҳозир бироз ўйга толдираётган бўлса ажаб эмас. Боиси биринчи даврада жамоа шарафини ҳимоя қилган барча футболчилар ҳануз жамоа йиғинига етиб келишмаган. Фақатгина Асрор Алиқулов, Ботир Қодирқулов, Зоҳид Раупов, Александр Востриков ҳамда Аббос Омонов каби ўйинчилар қолган холос. Ушбу беш нафар асосий таркиб футболчилари билан бирга ёшлар жамоасидаги кўплаб ўйинчилар машғулотларда иштирок этмоқда.

Жамоа таркибига ҳозирча янги келиб қўшилган ўйинчилар йўқ. Ёдингизда бўлса, "Шўртан" литвалик посбон Павел Леус билан хайрлашишга қарор қилганди. Асосий дарвозабон Александр Корнейчук ҳам бугунги кунда жамоа билан бирга эмас. Шундай экан, ёшлар жамоасидаги дарвозабонларга ўзларини кўрсатиш учун имконият туғилди деса бўлади.

Юқорида атиб ўтганимиздек, "Шўртан" йиғинни катта йўқотишлар билан бошлади. Жамоа шарафини биринчи даврада ҳимоя қилган Александр Корнейчук, Павел Леус, Шукур Жумабоев, Иброҳим Отахонов, Шавкат Раимқулов, Ярослав Крушелницкий, Обид Жўрабоев, Дилявер Абибуллаев, Вячеслав Пономарёв, Павел Соломин, Артурас Фоменко, Азиз Мансуров, Жамол Отақулов бугунги кунда жамоа билан бирга эмас.

Бундан кўриниб турибдики, "Шўртан" бугунги кунга келиб катта зарбага дуч келди. Шу боис бош мураббий олдида жуда катта ташвиш пайдо бўлди. Тан олиш керак, ҳозирги вазиятда жамоага номдор ижрочиларни олиб келиш ҳам мураккаб. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 134
Самвел Бабаян Ўзбекистон термасининг БААдаги йиғини учун таркибни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи... 121
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 92
Абдухолиқов ва "Локомотив"нинг 8 футболчиси терма жамоага чақирилди
Хабарингиз бор, айни пайтда "Локомотив" футболчилари... 85
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook