UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  5 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  4 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  24 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3

Сергей Лушан: "Янги жамоа қурамиз" Янгиликлар

Сергей Лушан: "Янги жамоа қурамиз"

"Бунёдкор" - "Нефтчи" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар янги бош мураббийи иштирок этди.
"Бир сўз билан қийин бўлди. Ўйин сўнггида гол ўтказиб ғалабасиз қолиш афсусланарли. Янги жамоа қурамиз, янги ўйин услубларини яратамиз. Ҳали ишларимиз жуда кўп", - деб гап бошлади Лушан.

"Биринчи давра охирига қадар яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Таркибимизда бир қатор тажрибали футболчилар бор".

"Симоненко ва Сато Минори олий лиганинг савиясидаги ўйинчилар деб ҳисобламайман. Легионер кучли бўлиши керак. Ҳозирча фақат битта машғулот ўтказдик. Шу боис балки улар ўзларини лойиқ эканликларини намойиш этишлари мумкин. Иш энди бошланди".

"Воҳид Шодиев захирада қолди. У машғулотларда бироз қийналди. Шу боис Бердиев ва Шодиевдан бирини танладим. Аюповнинг ўйинларини кузатиб бораман. Бугун ўз майдонимиздаги илк ўйинда тушди ва гол урди. Ўтган сафар ҳам тўп киритганди".

"Ёзда янги кучли футболчилар сотиб олинади, бу борада раҳбарият менга ваъда берди. Шу билан бирга ёшларимизга ҳам эътибор қаратамиз. Масалан, Аюпов ўзини кўрсата олди".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика