Latest news

17:12Михайлович: "Макси Лопес ҳалигача ўзи билан кир ювадиган машинасини олиб юрипти"2 17:12Михайлович: Макси Лопес всё ещё таскает с собой стиральную машинку0 16:41Сампаоли: "Барселона"? Бошқа клуб ҳақида гапириш "Севилья"га нисбатан ҳурматсизлик бўлади"3 16:41Сампаоли: «Барселона»? Разговоры о другом клубе стали бы неуважением к «Севилье»0 16:17Футзал. Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси эртага йиғинни бошлайди2 16:10Футболчилар ижтимоий тармоқларда 11 15:54Ўзбекистон терма жамоасининг Дания U23 га қарши асосий таркиби эълон қилинди47 15:49Райола "Милан"дан Доннарумма учун 10 млн. евролик маош сўраяпти5 15:49Райола требует у «Милана» для Доннаруммы зарплату € 10 млн в год0 15:34Футзал. Олий лига, 3-тур, 6-кун. "Дўстлик-AIN" - "Когон" 4:31 15:18Эмери: "Дракслернинг жароҳати жиддий деб ўйламайман"1 15:18Эмери: не думаю, что травма Дракслера серьёзна0 15:12"Машъал": Максим Липин кўрикка қўшилди6 14:59Превью. А Серия: Флоренцияда яраланган "Ювентус" қаршисидан "Лацио" чиқмоқда...0 14:47Жеррард: "Ливерпуль" учун ван Дейкни харид қилишга уриниб кўрган бўлардим"5

01 may 12:40
News

Сергей Лушан: “Терма жамоа ўзагини ташкил этадиган 13 футболчи маълум”

Шу йилнинг кузида Мьянмада бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон (U-19) терма жамоаси кеча навбатдаги йиғинини якунлади.
Йиғиннинг охирги кунида ёшларимиз биринчи лига вакили “НБУ-Осиё”га қарши майдонга тушиб, 7:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Баҳс якунига етгач, терма жамоамиз устози Сергей Лушандан қисқача интервью олдик.

-   Сегргей Иванович, Ўзбекистон (U-19) ёшлар терма жамоаси ўзининг навбатдаги йиғинини якунлади. Дастлаб шу ҳақда тўхталсангиз?
-   Тошкентда ўн кун давомида шуғулландик. Бу орада учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Асосийси йиғинга чақирилган 23 нафар футболчининг ҳаммасини кўздан кечириб олдик. Энди кейинги йиғинда бошқа футболчиларни ҳам текшириб кўрамиз. Ҳозирги футболчиларни эса кузатишда давом этамиз.

-   Ўз ишингиздан қониқяпсизми?
-   Муҳими, бекор ўтирганим йўқ ва ҳар куни иш кетяпти. Бу галги йиғин икки қисмдан иборат бўлди. Дастлаб 20-25 апрель оралиғида бир қатор футболчиларни текшириб олдик. Кейин улардан еттитасига жавоб бериб, ўрнига бошқаларни таклиф этдик. Умуман олганда, Осиё чемпионатида терма жамоамиз ўзагини ташкил этадиган 13 нафар футболчи маълум дея оламан.

-   Кейинги йиғин қачон бўлади?
-   Аслида майнинг 10-сидан йиғилмоқчи эдик. Бироқ 10-15 май кунлари “Баркамол авлод” спорт мусобақалари бўлишини инобатга олиб, майнинг иккинчи ярмида йиғилишни лозим топдик. Чунки таркибимиздаги бир нечта ўйинчи шу мусобақада иштирок этади.
 
-   “НБУ-Осиё” устидан қозонилган йирик ғалаба ниманидир англатадими?
-   Йўқ. Чунки “НБУ” бизга қарши тайёргарликсиз ўйнади, шу боис уларнинг ўйини қовушмади. Биз фақат юзага келган имкониятлардан фойдаландик, холос. Бундан ташқари, рақибимизнинг асосий таркиби майдонга тушмади. Уларда кўпроқ ёшлар ҳаракат қилди. Биз имкон қадар кучли жамоалар билан назорат беллашувлари ўтказишимиз керак.

-   Шу ёшдаги терма жамоалар билан ўртоқлик ўйини ўтказишнинг иложи йўқми?
-   Билишимча, бу борада Терма жамоалар маркази иш олиб боряпти. Ҳар бир жамоанинг ўз режаси бўлади. Бир-иккита турнир борасида гап-сўзлар бўлганди, лекин уям тўхтаб қолди. Менга марказдагилар бирорта терма жамоа билан ўртоқлик ўйини ташкил қилиб беришга ваъда беришган. Ҳозирча эса ўз имкониятимиздан келиб чиқиб фақат клубларга қарши тўп тепиб турибмиз.
 
-   Ўтган йил БААдаги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашиб келган футболчилардан Осиё чемпионатига олиб кетасизми?

-   Бизда 1996 йилда туғилган футболчилар ҳам шуғулланяпти. Масалан, Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Иззатилла Абдуллаев, Сарвар Каримов каби ёшлар биз билан бирга. Футболда бир ёш унча катта фарқ ўйнамайди. Шундай экан, футболчи 1995 йилда туғилганми ё 1996 йилми, ким кучли бўлса ўшани Осиё чемпионатига олиб кетамиз.

Хайрулла Холиқов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 89
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 77
"Реал Мадрид" – "Малага". Таркиблар маълум
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –... 46
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook