Latest news

11:10Коутиньо ўйин услуби бўйича Неймарга ўхшамоқчи3 11:10Коутиньо стремится быть похожим в игре на Неймара0 10:54Самарқандда "Федерация кубоги-2017"га қуръа ташланди0 10:48Eplmanager: Янги "ALL 7 LEAGUE" совринли лигаси ҳақида14 10:47Пике: "Месси ёки Роналду? Сиз жавобимни биласиз"15 10:44Пике: Месси или Роналду? Вы уже знаете ответ0 10:01Антонио Рюдигер: «Челси»? Мен «Рома»ни танладим»4 10:01Антонио Рюдигер: «Челси»? Я выбрал «Рому»0 09:32«Милан» Деулофеуни ижарага олганини эълон қилди, «Эвертон» ғазабда0 09:32«Милан» объявил об аренде Деулофеу, «Эвертон» не считает сделку закрытой0 09:15Карло Анчелотти: «Фақат натижадан қониқдим»1 09:15Карло Анчелотти: «Мы можем быть довольны результатом, но не тем, как мы играли»0 08:50ФИФА Матипга «Ливерпуль» сафида ўйнашга рухсат берди2 08:50ФИФА разрешила Матипу играть за «Ливерпуль»0 08:32Футзал. Олий лига. 4-тур. Бешинчи кунги ўйинлар тақвими3

13 jan 10:54
News

Сардор Мирзаев: "Гол уришимизни сезгандим"

Кеча U-22 олимпия терма жамоамиз осиё чемпионатида Хитой устидан иродалаи ғалабага эришиб, халқимизга бир олам қувонч улашди.
Тўғри, бутун ўйин давомида устунлик йигитларимизда бўлди дея олмаймиз, лекин энг асосийси турнир биз учун омадли бошланди ва табиийки уч очко ўз ҳисобимизга ёздириб қўйдик. Ўйинга захирадан қўшилган Сардор Мирзаев ҳужумкорликни ошишига салмоқли ҳисса қўша олди. Шу боис баҳс поёнига етгач, Мирзаевдан блиц интервью олдик.

- Сардор, аввало қўлга киритилган ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Табрик учун раҳмат. Ўзингиз ҳам кўрган бўлсангиз керак, учрашув жуда қийин кечди. Турнирни ғалаба билан бошлаш иштиёқи бизда кучли эди. Шунинг учун ўйин охирига қадар астойдил курашдик. Гувоҳи бўлганингиздек, якунда иродали ғалабага эришдик. Бундан ҳозир жуда хурсандмиз. Бутун Ўзбекистон халқига кейинги баҳсларда ҳам мана шундай хурсандчилик тақдим этишга, бор кучимиз билан харакат қиламиз.

- Аслида Хитойдан қандай ўйин кутгандинглар?
- Бу жамоа оддий рақиб эмаслигини олдиндан билардик. Лекин жисмоний тайёргарликни инобатга олмаганда, улардан ҳар томонлама устун эдик.

- Захирадан майдонга тушаётганингизда бош мураббий қандай кўрсатма берганди?

- Энг аввало ҳужум ташкил этишда ёрдам беришим кераклигини уқтирганди. Қолаверса ҳимояга ўтиб ҳам ўйнашим муҳимлигини таъкидлади.

- Учрашувга захирадан қўшилишингиз бу олдиндан режалаштирилган тактик схема эдими ёки бошқа сабаби борми?
- Йўқ буни тактика деб бўлмайди. Мураббий шуни хоҳлади. Балки бу унинг олдиндан қилинган режасидир. Лекин мен учун қайси вақтда майдонга тушиш у қадар муҳим эмас. Асосийси ватан жамоаси учун 1 дақиқа ўйнасам ҳам, бор кучим билан харакат қилиб, фойдам тегишини истайман.

- Айнан ниманинг эвазига Хитойни мағлуб этдик деб ҳисоблайсиз?
- Бизни йигитларда класс деган нарса кучли. Айнан шуни ҳисобига иродали ғалабага эришдик.

- Фақат очиғини айтинг, 0:1 ҳисобида ютқазаётган пайтда, уни ғалабага айлантириб юборишингларга қанчалик ишонгандиз?
- Шахсан мен майдонга чиқаётганимда гол уришимизни хис қилдим. Ғалаба ёки бошқа нарсаларни сезмадим.

- Сизнингча, терма жамоамиз сафида энг яхши ўйин кўрсатган футболчи ким бўлди?
- Ғалаба бутун жамоаники. Бунда бирор-бир шахсни аълоҳида кўрсатиб ўтиш қийин. Майдонда тўп тепган ўйинчилардан тортиб, захирадаги футболчилар ва мураббий штабининг хисса бор деб биламан.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 160
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 84
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 60
Испания кубоги. 1/4 финал. «Реал» дастлабки ўйинда «Сельта»га ютқазди
Испания кубоги 1/4 финали дастлабки учрашувида «Реал» ўз майдонида... 57
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook