Latest news

02:55ЕЧЛ. "D" гуруҳи. "Бавария" "Атлетико"дан ўч олди, "Ростов" Европа лигасида ўйнайди0 02:51ЕЧЛ. "C" гуруҳи. "Барселона"да йирик ғалаба, "Сити"да дуранг0 02:47ЕЧЛ. "B" гуруҳи. "Наполи" ва "Бенфика" кейинги босқичда, "Динамо Киев"дан 6:00 02:45ЕЧЛ. "A" гуруҳи. "Арсенал" биринчи, ПСЖ иккинчи3 02:40ЕЧЛ. 6-тур. Бугунги барча ўйинлар якунланди50 02:14Арда Туран - ЕЧЛда хет-трикка эришган учинчи туркиялик футболчи4 02:02ЕЧЛ. Лукас Перес - "Арсенал" сафида хет-трик қайд этган олтинчи футболчи3 01:44Месси «Барселона»даги ўйинлар сони бўйича 4-ўринга чиқиб олди4 01:44Месси вышел на 4-е место по числу игр за «Барселону»0 01:43ЕЧЛ. "Динамо Киев" 19 йилдан сўнг биринчи таймда камида 3та гол урди1 01:33Юрген Клопп "Барселона" - "Боруссия М" учрашувига келди7 01:30ЕЧЛ. "Арсенал" ҳужумчиси Лукас Перес тарихга кирди5 00:45Нигматулин: "Бердиев "Ростов"ни ПСВ билан дуранг ўйнашга тайёрламайди"1 00:45Нигматуллин: не думаю, что Бердыев будет настраивать «Ростов» на ничью с ПСВ0 00:10"Локомотив" Испания ва Туркияда йиғин ўтказади13

21 jan 12:44
News

Рустам Акрамов: "Ноябрда тайёргарлик бошланганида натижа бошқача бўларди"

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Уммондаги иштироки етарлича эътирозларга сабаб бўлмоқда.
ЎФФ терма жамоалари техник директори, ёшларимиз билан Уммонга бирга бориб келган мутахассис Рустам Акрамовдан айнан шу мавзуда интервью олдик.

- Рустам ака, терма жамоамизнинг муваффақиятсиз иштирокини бевосита қатнашчи сифатида қандай баҳолайсиз?

- Ҳозир нимаики гапирсам, ўқувчиларга баҳонадек туюлиши мумкин. Лекин айтар сўзларим факт ва буни инкор этиб бўлмайди. Нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё давлатларида ҳам миллий чемпионат ўйинлари ноябрь ойида ўз якунига етади. Табиийки, қиш қуруқ ва совуқ келади. Бу пайтда аксарият футболчиларимиз таътилга чиқишади ва асосан январь ойидан машғулотларга қайтилади. Ўзи азалдан январь ойи биз учун ноқулай вақт бўлиб келган. Мен Уммонда ОФК вакиллари билан учрашувимиз чоғида ҳам бу ҳақда айтдим ва январь ойида мусобақа ўтказиб бўлмаслигини қайта-қайта таъкидладим. Кейин бу пайтда клублардан терма жамоага номзод футболчиларни ҳам олиб кетиш нотўғри. Шу масалада Саудия Арабистони футбол федерацияси ва мамлакат клублари ўртасида можаро ҳам юзага келди. Клублар ўз футболчиларини терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборишни исташмади. Федерация эса буни талаб қилди. Хуллас, охирида бир тўхтамга келишди. Бундай ҳолатлар бошқа терма жамоаларда ҳам кузатилган. ОФК вакилларига қитъа чемпионатини апрель ойида ўтказиш энг мақбул вақт эканлигини айтдим...

- Шундай дейсиз-у, лекин миллий терма жамоамиз 2011 йилги Осиё Кубогига бир ойдан ошиқроқ вақт мобайнида муносиб тайёргарлик кўриб, якунда ижобий натижа қайд этганди. Буни ёддан чиқармадингизми?
- Тўғри, натижамиз ижобий бўлганди. Лекин мусобақадан кейин асосий таркибнинг бир неча нафар футболчилари жароҳат олиб, сафдан чиқишганди. Бир мусобақага бир ой давомида кучли босим остида тайёргарлик кўрасиз. Бу ўз натижасини беради, аммо март ва апрель ойларига бориб, ўша футболчиларда толиқиш аломатлари кўзга ташланиб қолади. Жароҳат олишга мойил бўлиб қолишади. Буни амалиётда ҳам кўрдик.

- Сизнингча, бош мураббий терма жамоани бошқаришга муносибми?

- Ҳа. Шахсан мен шундай деб ўйлайман. Шуҳрат менинг шогирдим ва мен унинг имкониятларини жуда яхши биламан. Қолаверса, Евстафеев билан ҳам жуда яхши муносабатдалар. Ўзлари ҳам бу мусобақадан тўғри хулоса чиқариб олишгани аниқ. Энди ўйинларни кўрган бўлсангиз, уччала учрашувда ҳам дарвозани ишғол қилиш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Аммо вазиятни голга айлантира олмаслик панд берди. Лекин мутахассис сифатида бир нарсани тан оламан, ноябрь ойидан тайёргарликни бошлаганимизда натижа умуман бошқача бўларди. Уммондан соврин ўринлар ёки бирйўла кубок билан қайтармидик? Аммо бунинг ҳисобига футболчиларни йўқотардик. Ўз клубларига керак пайтда ярамай қолишарди.  

- Муваффақиятсизликдан хулоса чиқариладими?
- Албатта, хулоса чиқарамиз. Биз ОФКга бундай нуфуздаги мусобақаларни январь ойида ўтказмаслик бўйича расмий мурожаат билан чиқмоқчимиз.

Ҳали бу мавзу жуда кўп муҳокама қилинади. Биз кўпроқ бу муҳокамани ЎФФ ҳамда Терма жамоалар маркази мутасаддилари қилишларини истардик. Чунки, биз таҳлил қилганимиздан фойда йўқ. Уммондаги Осиё чемпионати биз учун яхшигина сабоқ бўлиши лозим. Олдинда Олимпиада ўйинларининг саралаш учрашувлари кутиб турибди. Агар шу зайлда ишлашда ва муносабатда бўлишда давом этилса, натижа қандай кўринишда бўлиши кундек равшан.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook