UZ

Сўнгги янгиликлар

23:55"Советский спорт": "Эрон ва Жанубий Кореяни мағлуб эт ва ЖЧга йўлланма ол"  10 23:30"Барселона" Херард Деулофеуни сотиб олишга қарор қилдими?  1 23:15Биласизми? "Локомотив" қаторасига беш ўйиндан бери ўз майдонида "Олмалиқ"ни фақат мағлуб этмоқда  2 22:50Роналду барча даврлар тўпурарлари орасида кучли ўнликка кирди  7 22:32«Реал» Telefónica компаниясидан 2 йилда 100 млн евро олади  1 22:10Месси йилига 35 миллион евро маош оладими?  6 21:55Спортчилар ижтимоий тармоқларда  8 21:35“Сўғдиёна” мухлислари эртага Ғузорга боради  5 21:29“Бунёдкор-2006” Россиядаги турнир финалида!  0 21:19Генрих Мхитарян: "Кичик жароҳат бор эди, шунинг учун таваккал қилмадик"  0 20:52Бонуччига "Манчестер Сити" қизиқмоқда  3 20:26"Ювентус" Эктор Бельеринни нишонга олган  0 19:59Марко Пьяца Хорватия терма жамоаси таркибида жароҳат олди  1 19:34Франк де Бур Голландия терма жамоасини бошқаришни рад этди  6 19:08Коста ва Левандовски якка тартибда машғулотлар олиб бормоқда  6

09 авг 11:18
Янгиликлар

Рустам Абдуллаев: "Бунёдкор - Пахтакор ўйини қизиқ ўтади"

Эртага олий лиганинг 15-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиши кутилаётган баҳслар бор.
Хусусан, пойтахт дербиси мақомини олган "Бунёдкор" - "Пахтакор", азалий рақиблар "Навбаҳор" - "Нефтчи", лига дебютанлари "Гулистон" - "Сўғдиёна" қарама-қаршилиги ва шунингдек "Олмалиқ" - "Локомотив" ўйини кўпчилик мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда десак муболаға бўлмайди. Шу боис 15-тур олдидан айрим мутахассисларнинг фикрларини билишга қизиқдик. Дастлаб, таниқли мураббий Рустам Абдуллаевни йўқладик. Ўз вақтида "Қўқон-1912", "Навбаҳор" жамоаларида бош мураббийлик қилган мутахассиснинг охирги жамоаси Тошкентнинг "Локомотив" клуби бўлиб турибди. Бир неча йиллар мобайнида "темирйўлчилар" жамоасида турли лавозимларда ишлаган Абдуллаев бугунги кунда ҳеч бир жамоада кўриниш бермаяпти.

- Рустам ака, аввало Рамазон ҳайит байрами билан сайтимиз ходимлари номидан сизни муборакбод этамиз.
- Аввало, сизларга раҳмат эътибор учун. Мен ҳам ўз навбатида championat.asia сайти ижодкорларини, қолаверса бутун Ўзбекистон аҳлини улуғ айём билан чин қалбимдан табриклайман.

- Олий лиганинг иккинчи давра ўйинлари ҳам старт олди. Чемпионат ўйинларини кузатиб боряпсизми?
- Гарчи бугунги кунда уйда дам олаётган бўлсамда, очиғи олий лиганинг барча ўйинларини кузатиб боришни имкони бўлмаяпти. Лекин чемпионатимизда қайд этилаётган натижалар ва ўзшгаришларга имкон қадар қизиқиб турибман.

- Шанба куни 15-тур доирасидан ўрин олган бир қатор қизиқарли ўйинлар борлигидан хабарингиз борми? Жумаладан, "Бунёдкор" - "Пахтакор" баҳси олдидан фикрларингизни билмоқчи эдик.
- Бу ўйинга ҳақиқатдан ҳам қизиқиш юқори. Жамоалар фақат очко олиш учун тушиши аниқ. Шу боис баҳс томошабоп руҳда ўтишини таҳмин қилиш мумкин. "Пахтакор" бу йил анчагина ёшарган таркиб билан ўйнамоқда. Лекин шунга қарамай, "шерлар" бу ўйинда ғалаба қозонишлари ҳам мумкин. "Бунёдкор"га келадиган бўлсак, жуда барқарор ва тажрибали жамоа. Бундан ташқари "қалдирғочлар"нинг бу ўйиндаги яна бир устун жиҳати, улар ўз майдонида ўйнайди. Кўрамиз, пойтахт дербисида қандай натижа қайд этилар экан.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Аҳмедовнинг зарбаси Ўзбекистонга Қатар устидан ғалаба келтирди
ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қатар учрашуви бўлиб ўтди.  574
Ўзбекистон учун!
Барчангизни аччиғингиз келгани рост...  189
Самвел Бабаян: "Ҳайкал ҳозирча керак эмас"
Ўзбекистон - Қатар учрашувидан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар...  202
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: