UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  11 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  22

РПЛнинг 1-турида ўзбеклар дербиси! Янгиликлар

РПЛнинг 1-турида ўзбеклар дербиси!

Жорий мавсум ўз олдида Россия чемпионлигини қўлга киритишни бош вазифа қилиб қўйган "Анжи" жамоаси премьер лигадаги дастлабки учрашувини 14 июль куни ўзининг аввалги даражасига қайтишни истаётган "Локомотив"га қарши ўтказади.

14 июль. "Анжи-Арена" Стадиони. 19:30 (Т.в).
Бош ҳакам - Владислав Безбородов (С.Петербург).


Хўш, жамоалар бу борада трансфер "дарчаси"да қандай иштирок этишди? "Анжи" ҳимоя чизиғини анча  мустаҳкамлаб олди. Самба маҳачқалъаликлар учун фойдали ўйинчи эканлигини кўрсатганди. Россиядаги энг катта трансферни ҳам, айнан "Анжи" амалга оширди. "Зенит" сафида чемпионликни қўлдан бой берган Игорь  Денисов "Анжи" сафини тўлдирди. Кўпчилик ўйлаганидек бу трансфер Аҳмедовнинг фойдасига ўйнашини тахмин қилиш мумкин. Сабаби "Анжи" сафида русийзабон футболчиларнинг кўпайиши, Жанубий Америка ва  Африка футболчиларининг "клуби" бўлиб қолган "Анжи"да ҳамюртимиз ишини енгиллаштиради. Денисовдан ташқари россиялик, Алексей Ионов, Михаил Кержаков ва Александр Кокорин каби футболчилар жамоадаги россияликлар сонини оширди.

Россияда премьер лига бошлангани билан трансфер учун вақт сентябрь ойига қадар очиқ бўлади. Бу пайтга қадар Гус Хиддинкнинг рўйхатидан жой олган Папис Сиссе ("Ньюкасл"), Александр Беленов ("Кубань") ва Бакари Санья ("Арсенал") "Анжи"га келиши мумкин.


Аҳмедовнинг ўзи эса чемпионатга тўлиқ тайёр. Янги мавсумдаги рақобат ўзи учун ҳар томонлама имтиҳон  вазифасини ўташини ҳис этиб турган ҳолда 2 кундан кейин бўлиб ўтадиган учрашувга жиддий тайёргарлик кўряпти.


2012/13 йилги мавсумда 16 жамоа ичида 9-ўрин билан чекланган москваликлар трансфер бозорида катта  иштиёқ билан иштирок этмадилар. Жамоа ўз сафига иккита ҳимоячи Максим Беляев ("Ростов") ва Тарас  Михалик ("Динамо" Киев)ни қўшиб олди. Шунингдек, Украинанинг "Севастополь" жамоаси ярим ҳимоячиси Сергей Ткачев янги мавсумда "темирйўлчилар" шарафини ҳимоя қилади. Катта эҳтимол билан "Севилья"  ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ва "Твенте" аъзоси Носир Шадли "Локомотив"га ўтиши мумкин.





Денис Глушаков эса жамоани тарк этди. Иккинчи даврани "Локомотив"да бошлаган Виталий Денисов янги  жамоаси сафида 8та ўйинда майдонга тушган эди. Жорий мавсум ҳам Денисовга омад тилаймиз.


Ўз навбатида Премьер лига ва ўзбекистонлик футбол ишқибозлари учун FIFA.UZ лойиҳаси ҳақида эслатиб  ўтамиз. Энди виртуал футболда Россия чемпионати бўйича ўз кучингизни синаб кўришингиз мумкин. Совғалар ҳақида чемпионат бошланганидан кейин хабар берамиз.

Олий лига биринчи давра совғаларини Ўзбекистон - Туркия учрашувига 2 кун қолганида тантанали тарзда ташкиллаштиришни режалаштирганмиз. Мазкур тадбирда Одил Аҳмедов ҳам иштирок этиш ниятида эканлигини билдирган. Демак, кутамиз. Унгача жамоа тузмаганлар, Премьер лигада ўз жамоангизга эга бўлинг!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика