Latest news

21:21"Барселона"нинг собиқ футболчиси "Реал"ни буюк жамоа деб ҳисоблайди0 21:20Бартра: «„Реал“ - великая команда»0 21:08Темурхўжа Абдухолиқов ва унгача бўлган “Локомотив” тўпурарлари ҳақида4 20:52Асмир Бегович жамоасини ўзгартириши мумкин0 20:52МЮ не взял Депая на матч с «Зарей»0 20:35Киевнинг «Динамо»си Кононов билан келиша олмади0 20:35Киевское «Динамо» не смогло договориться с Кононовым0 20:16Доннарумма "Милан"дан кетадими?6 20:10Джанлуиджи Доннарумма может покинуть "Милан"0 20:00ЕЧЛ. Мадридда пешқадам номига аниқлик киритилади, Францияда эса "Лион" - "Севилья" қарама-қаршилиги ёхуд "ДИЗАЙН" чиптаси сизни кутмоқда...174 19:47Недведга 12 декабргача "Ювентус"нинг ҳар қандай тадбирларига бориш таъқиқланди4 19:47Недведу запрещено посещать любые мероприятия «Ювентуса» до 12 декабря0 19:22МЮ Депайни Украинага олиб кетмади9 19:22МЮ не взял Депая на матч с «Зарей»0 19:00“Милан” қай тариқа даромад қилади?5

13 jan 12:00
News

Рўзиқул Бердиев: "Туркия йиғини режадагидек кечмоқда"

Хабарингиз бўлса керак, айни пайтда "Насаф" футбол клуби Туркияда йиғин ўтказмоқда.
Юртимиздан биринчилардан бўлиб, хорижга йўл олган аждарлар у ерда 26 январга қадар бўлади. Биз жамоанинг тайёргарлик жараёни хақида билиш учун бош мураббий билан боғландик. Таъкидлаш жоизки, Рўзиқул Саъдуллаевич у ерда ўзига яраша юмушлари кўп бўлишига қарамай, ўзини профессионал тутиб, саволларимизга жавоб бериб ўтди.

- Рўзиқул ака, Анталияда ўтаётган йиғин ҳақида нима дейсиз? Ундан бош мураббий сифатида қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Ҳа, албатта ҳаммаси режа бўйича кечмоқда. Кунига икки маҳалдан машғулот бўляпти. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Футболчилар бор кучларини бериб ишламоқда.

- Дарвозабон Элдор Суюновни белидаги жароҳат безовта қилаётганди. Унинг бугунги ҳолати қай даражада?
- Яхши. Элдор биз билан машғулотларни бошлаган.

- Анталияга жўнаб кетган футболчилар рўйхатига эътибор қаратадиган бўлсак, унда ёшлар жамоасидан бир қатор футболчиларни жалб этилганини кўриш мумкин. Улар ишончингизни қай даражада оқламоқда?

- Ёшларимизнинг имкониятларини яхши биламиз. Шунинг учун уларни асосий жамоа йиғинига жалб этганмиз. Шу боис уларга ишонч билдиришда давом этамиз.

- Игорь Таран жамоага киришиб кета олдими? Умуман футболчи сиз кутган нарсани амалга ошира оляптими?
- Таранни беъжизга олмадик. Унинг тажрибаси катта. Табиийки у билан олдинги чизиқдаги рақобат янада кучаяди, деб ўйлайман. Қолаверса Игорь бизнинг ўйин услубимизга мос тушади.

- "Насаф" таркибига бундан бошқа яна футболчилар келиши мумкинми?
- Янги футболчини олиб келганимиз билан у бир ой ичида ўйинимизни кучайтира олмайди. Бунинг учун вақт керак бўлади. Бизда эса вақт жуда кам.

- "Насаф"нинг ОЧЛ плей-офф босқичидаги рақиби "Ал Жаиш" ўйинларини ҳам кузатиб боряпсизми?
- Бу жамоанинг ўтказган ўйинларини кўриб чиқдим. Айтиш керакки, таркибида кучли легионерлар кўп. Шунга монанд тайёргарлик кўришимиз керак.
 
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook