UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  17 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  5

Россия. 20-тур. "Анжи" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди Янгиликлар

Россия. 20-тур. "Анжи" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Ушбу саҳифа орқали “Анжи” – “Рубин” учрашувидан матнли трансляцияни кузатиб бориш мумкин бўлди.
Анжи – Рубин  1:0
9 март, 17.00, «Анжи-Арена»
Гол: 
1:0 – 83 Бухаров.
Анжи – Кержаков, Ешенко, Гаджибеков, Тагирбеков (В.Бистров, 64), Григалава, Одил Аҳмедов, Епуряну, Мкртчян, Алиев (Билялетдинов, 79), Бухаров, Смолов (Сердеров, 74).
Рубин – Рижиков, Кузьмин, Навас, Бурлак, Набиуллин, Камболов (Муллин, 46), Могилевец, Р.Еременко, Торбинский (Нуров, 84), Карадениз, Девич.
Огоҳлантиришлар: Епуряну (31), Камболов (40), Алиев (47), Бухаров (48), Муллин (70), Набиуллин (89).


                                      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                               
ЯНГИЛАШ

90+3. ЎЙИН ТУГАДИ! "Анжи" ўз уйида ғалабага эришди. Таъкидлаш лозимки бу "Анжи"нинг мавсумдаги биринчи ғалабаси бўлди!
90+2.
Девичнинг чамаси 13 метрлардан йўллаган зарбаси хавфли бўлди. Кержаков ўз ўрнида
90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
90.
Билялетдинов жарима тўпини амалга ошириб берди. Тўпни Рижиков қайтарди. Бу вазиятда тўпга зарба бермоқчи бўлган Бухаров ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди
89. Огоҳлантириш.
"Рубин". Эльмир Набиуллин
86.
Бистров бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо тўпни "Рубин" ҳимоячиси қайтариб юборди.
85. Ўзгариш. "Рубин".
Дмитрий Торбинский ўрнига Георгий Нуров майдонга тушди
84. Динияр чап қанотда тўпни эгаллаб олиб жарима майдонига узатди, бу ерда Сердеров тўпни дарвозанинг узоқ устуни ёнида турган Бухаровга оширди, ҳужумчи тўпни дарвозага йўллади - 1:0.
83. ГОООООООООООООООООООООЛ. 1:0. Александр Бухаров
79.
Таъкидлаш лозимки, Динияр Билялетдиновнинг отаси Ринат Билялетдинов "Рубин" бош мураббийи сифатида ишламоқда
79. Ўзгариш. "Анжи".
Александр Алиевнинг ўрнига Динияр Билялетдинов майдонга тушди
78.
Алиев жарима тўпини амалга оширди. Тўпни ҳимоячилар қайтаришди
74. Ўзгариш. "Анжи". Федор Смолов ўрнига Сердер Сердеров тушди
71. Хавфли вазият! Жарима майдони ичига узатилган тўпни Бухаров боши билан Смоловга оширди, Федорнинг 8 метрлардан йўллаган зарбаси дарвозага бормади!
70. Огоҳлантириш.
"Рубин". Камиль Муллин
69.
Торбинский яна бир бор бурчак тўпини амалга оширди, бу сафар ҳам ҳимоячилар тўпни қайтаришди
67. Хавфли вазият! Алиевнинг тўп узатишидан сўнг Григалава дарвозага йўллашга уринди, бироқ ҳимоячилар унга имкон беришмади. Зарба амалга ошмади
64. Ўзгариш. "Анжи.
Расим Тагирбеков ўрнига Владимир Бистров майдонга тушди
65. Смолов тўпни Ешенкога узатди, ноаниқ
63.
Кузьмин жароҳат олди, унга шифокорлар ёрдам кўрсатишди. У ўйинни давом эттиради
58.
Карадениз яна зарба берди, бу сафар ҳам ноаниқ
54.
Марко Девич рақиб жарима майдони ичида Тагрибековга урилиб йиқилиб тушди. Бош ҳакам бу вазиятга яқин эди ва ҳуштак чалмади. Девич норози
52.
Караденизнинг жарима майдони ёнидан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўп ноаниқ кетди. Дарвозабон ҳимоячиларга танбеҳ бермоқда
51.
Алиев ҳимоячилар орасидан тўпни Бухаровга оширди. Аммо ҳужумчи тўпни тўхата олмади.
48. Огоҳлантириш. "Анжи".
Александр Бухаров
48.
Девич жарима тўпини амалга оширди, тўп жонли деворга тегиб қайтди
47. Огоҳлантириш. "Анжи".
Александр Алиев
46. Ўзгариш. "Рубин". Руслан Камболов ўрнига Камиль Муллин майдонга тушди
46. Иккинчи бўлим бошланди

- Танаффус вақтида Доғистон президенти Абдулатипов ва "Анжи" хўжайини Сулаймон Керимов ўйинга келган Самуэль Это'Ога миннатдорчилик билдирди



45. Бош ҳакам биринчи бўлимга умуман вақт қўшиб бермади. Танаффус. Ҳозирча 0:0
43.
Бурчак тўпи ҳеч қандай наф келтирмади
42.
Карадениз майдон марказида тўпни йўқотди. "Анжи" 3га 3 қарши ҳужумга ўтиб кетди. Смолов тўпни жарима майдони ичига Бухаровга узатди, Александр тўпни дарвозага йўллашга уринди, аммо Бурлак оёқлари билан уни қайтариб юборди. Бурчак тўпи
40. Огоҳлантириш.
"Рубин" Камболов
39. Одил Аҳмедов! Рақиб жарима майдони ёнида тўпни эгаллаб олган Одил ўнг оёғи билан зарба берди, ноаниқ.
Тан олиш керак зарба ўхшамади
37. Торбинский 40 метрлардан белгиланган жарима тўпини жарима майдони ичига узатди, Гаджибеков тўпни қайтарди
35. Алиев бурчак тўпини амалга оширди, тўпни қозонликлар ҳимоячиси қайтариб юборди
32. Карадениз 23 метрлардан белгиланган жарима тўпини аниқ амалга оширди, унинг зарбасидан сўнг тўпни Кержаков қайтарди
30. Огоҳлантириш.
"Анжи".  Александр Епуряну
28. Карадениз ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
27. Жамоалар гол уриш учун ҳақиқий имкониятга эга бўлишмади
24. Карадениз тўпни Еременкога, Роман эса Камболовга оширди. Руслан уни жарима майдони ичидаги Девичга тўп узатди, аммо ноаниқ бўлди. Тагирбеков тўпни олиб қўйди, Марко эса уни йиқитди.
22. Торбинский ўнг бурчакдан тўпни жарима майдонига оширди, Еременко боши билан дарвозани нишонга олишда хатога йўл қўйди.
20. Еременко ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди. "Анжи" ҳимоячилари тўпни қайтаришди
17. Ешенко ўз қанотидан олдинга ўтишга ҳаракат қилди, лекин жуда кучли эсаётган шамол тўпни олиб кетиб қолди
16. Одил Аҳмедов майдон марказида ўйнамоқда, тўпни кўп бор шерикларига ошириб, қабул қилиб олмоқда
15. "Рубин" бурчак тўпига эга бўлди. Торбинскийнинг ошириб берган тўпини Алиев қайтарди.
12. Тагрибековнинг пасидан сўнг Смолов тўп учун курашди, бироқ ҳимоячи тўпни ўз дарвозабонига оширди. Ҳужум шу билан тугади
10. Ҳозирча майдон эгалари ҳужумга кўпроқ эътибор беришмоқда. "Рубин" эса ҳимояланмоқда
7. Хавфли вазият! Смолов жарима майдони ичида тўпни эгаллаб олди ва зарба берди, тўп дарвозага бормади!
4. Андрей Ешенконинг зарбаси дарвоза устуни ва тўсини кесишган жойдан ўтиб кетди
3. Учрашувни кузатиш учун "Анжи"нинг собиқ ҳужумчиси, кеча "Челси" сафида гол урган Самуэль ЭтоО Махачқалъага етиб келган
2. "Анжи" жарима тўпи ишлаб олди. Алиевнинг амалга оширган жарима зарбаси Рижиков дарвозаси юқорисидан ўтиб кетди
1.ЎЙИН БОШЛАНДИ!
- Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Баҳсни меҳмонлар бошлаб беришади.
- Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов "Анжи"нинг асосий таркибидан ўрин олган.
- Учрашувни Алексей Еськов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади
- Бу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида "Рубин" 5:1 ҳисобида зафар қучганди
- Учрашув соат 17:00да бошланади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика