UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  12 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12

Қозоғистон. 7-тур. Гейнрихдан голли пас Янгиликлар

Қозоғистон. 7-тур. Гейнрихдан голли пас

Кеча Қозоғистон премьер лигасида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Улуғбек Бақоев тўп тепаётган "Иртиш" клуби ўз уйида "Остона" клубини қабул қилиб мағлуб бўлди - 0:1.
Кеча Қозоғистон премьер лигасида 7-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Улуғбек Бақоев тўп тепаётган "Иртиш" клуби ўз уйида "Остона" клубини қабул қилиб мағлуб бўлди - 0:1. Бақоев ўйиннинг пенальтидан гол ура олмаган Игорь Юрин ўрнига 54-дақиқада майдонга тушди.

"Иртиш" 7та ўйиндан 8 очко тўплаб 7-ўринда бормоқда.

"Иртиш" - "Остона" 0:1
Гол:
Конисбаев 20.
Амалга оширилмаган пенальти: Игорь Юрин (29)

Учта ҳамюртимиз фаолият олиб бораётган "Актобе" кеча ўз майдонида Миодраг Радулович бош мураббийлик қилаётган "Атирау"ни йирик ҳисобда таслим қилди - 3:0. Ўйиндаги иккинчи голни уришда Мирошниченкога ҳамюртимиз Александр Гейнрих ёрдамлашди. Иккинчи бўлим бошида Темур Кападзе дарвоза устунини нишонга олган бўлса,  Марат Бикмаевнинг зарбасини меҳмонлар посбони қайтариб юборди. Учрашувда Бикмаев тўлиқ ўйнади, Темур Кападзе фақат 90-дақиқада алмаштирилди, Гейрих эса 69-дақиқада Гридин ўрнига майдонга тушди. "Актобе" 15 очко билан мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

"Актобе" - "Атирау" 3:0
Голлар:
Харбара 45+2, Мирошниченко 83, Хайруллин 86.
  
"Жетису" эса кеча сафарда "Акжайик" меҳмони бўлиб мағлуб бўлди - 0:2. Меҳмон жамоа сафида Руслан Мелзиддинов ва Шавкат Саломов майдонга тушишмади. "Жетису" 7-турдан сўнг 8 очко билан 8-ўринда бормоқда.

"Акжайик" - "Жетису" 2:0
 Голлар
: Коструб 39, Хаман 71.


www.championat.uz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика