18 jan 12:31
News

Қорақалпоғистонлик «Месси» «Нефтчи» кўригида...

Хабарингиз бор, Фарғонанинг «Нефтчи» клуби янги мавсумга тайёргарликни пойтахтда давом эттирмоқда.
Айни дамда жамоанинг асосий таркибга даъвогарлик қилаётган футболчилари ҳамда жамоага янги келиб қўшилаётган ўйинчиларни Тошкентда синовдан ўтказишмоқда.

Кеча жамоа Бекободнинг «Металлург» жамоаси билан назорат учрашувини ўтказиб, битта тўп фарқи билан мағлубиятга учради. Жамоа таркибида янги номлар ичида Азамат Илёсов ҳам учратиш мумкин. Эсингизда бўлса, ушбу футболчини қорақалпоғистонлик «Месси» дея аввалроқ таништириб ўтгандик.

Демак, кўрикдан ижобий ўта олса футболчини, Фарғона жамоаси сафида кўришимиз мумкин. Бу борада ёш футболчига омад тилаймиз.

Маълумот ўрнида: футболчи эндигина 17 ёшда бўлишига қарамасдан, Қорақалпоғистон Республикасининг энг олди футбол жамоаси бўлмиш «Орол»да асосий фигуралардан бирига айланиб улгурди.

Рўзали Қурбонов тайёрлади.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 133
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 93
"Севилья" - "Реал Мадрид". Таркиблар маълум
Испания чемпионати 18-туридан ўрин олган "Севилья" -... 76
“Севилья” “Реал”нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди
Испания чемпионатининг 18-турида “Севилья” ўз майдонида чемпионат... 75
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook