UZ

Сўнгги янгиликлар

11 авг 00:35
Янгиликлар

"Қизилқум" - "Насаф" учрашувидан сўнг мураббийлар фикри

Бугунги "Қизилқум" - "Насаф" учрашуви ўз ниҳоясига еткач, ҳар иккала жамоа мураббийлари ўйин ҳақидаги ўз фикрларини баён қилишди.
"Учрашув жуда қийин бўлди. "Қизилқум" жамоасини бизга қарши яхши тайёргарлик кўргани сезилиб турди. Айниқса бугунги рақибимиз дарвозабони ва ҳимоячилар яхши ўйин кўрсатишди. Қолаверса маҳаллий мухлислар ҳам бугун ўз жамоасини яхши қўллаб туришди, шунингдек Қаршидан ҳам бизнинг жамоамиз мухлислари ташриф буюришиб, бизга далда бўлишди, бунинг учун уларга жамоамиз номидан ташаккур изҳор этаман. Аммо биз рақибимизга нисбатан жисмоний тайёргарлигимиз ва ўйинчиларимизнинг тажрибаси эвазига, кичик ҳисобда бўлсада ғалаба қозонишга эришдик",-дейди Рўзиқул Бердиев.
- Энди "Насаф"ни совринли ўринлар учун курашиши яққол маълум бўлди, айтингчи "Насаф" бу йил чемпионлик учун курашадими?
- Ҳали чемпионат давом этмоқда, олдимизда анча ўйинлар бор, албатта ҳар бир имкони бор жамоа бундай мақсаддан мустасно эмас. Ўз ўрнида биз ҳам ҳаракат қилаяпмиз ва ҳаракат қилаверамиз, чемпион бўлиш бизнинг энг катта орзуимиз. Биз учун ҳозирги пайтдаги энг асосий мақсад олдимизда турган учрашувларни муваффақиятли ўтказиш ва яхши натижаларни қўлга киритиш. Жорий чемпионатда кўпчилик ёшларга таянган жамоамиз ўз ўйинини топиш учун жуда кўп тер тўкишга тўғри келди. Ўйлайманки ана шу оғир меҳнатлар эвазига ўзимизни ички имкониятдан келиб чиқиб, жамоамизни шакллантира олдик, бу жараён тўхтагани йўқ. Ҳали кўзга кўринмаган, кўзлари ёниб турган ёшларимиз жуда кўп, умид қиламанки келгусида улар ҳам жамоада ўз ўринини топиб олишади. Биз ўз йўлимизда давом этаверамиз.
Шундан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи С.Лукин ўз фикрларини баён қилди.

"Аввало меҳмон жамоани бугунги ғалаба билан табриклайман. Қаршининг "Насаф" жамоаси бизга нисбатан катта тажрибага эга эканликларини бугун яна бир марта  намойиш қилди. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрган эдик. Стадионда йиғилган мухлислар бугун ўйинчиларимиз иштирокидаги яхши ўйинни гувоҳи бўлишди. Умид қиламанки бундай ўйинларни жамоамиз мухлислари кўплаб кўришади",- дейди "Қизилқум" жамоаси бош мураббийи.
- Давралар оралиғида жамоага кўплаб тажрибали ўйинчилар таклиф этилиб, кўрикдан ўтишди. Аммо уларни нега жамоада олиб қолмадингизлар?
- Бу саволга мен жавоб бера олмайман, сабабини мендан кўра клубимиз раҳбарлари яхши билишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2017. "Локомотив" мусобақани мағлубият билан бошлади
ОЧЛ-2017 дастлабки туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 399
"Бунёдкор" ҳам Саудия Арабистонидан қуруқ қайтди
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Бунёдкор"... 384
Танлов. Бугунги ўйинда "Локомотив" таркибини топинг ва ОЧЛ ўйинига чипта ютиб олинг
Бугун Осиё Чемпионлар лигасида гуруҳ баҳсларига старт берилади. 127
Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: