UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  2 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21

Превью. "Сўғдиёна" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Пахтакор"

Бугун Зоминда "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади.
«СЎҒДИЁНА» – «ПАХТАКОР»
14 июнь. 18:00. Зомин. "Зомин" стадиони
Ҳакамлар:
Т.Тўхтасинов, Р.Серазетдинов, Р.Шояҳметов, Д.Жалимов
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

“Сўғдиёна” ҳамда “Пахтакор” клублари олий лигада шу кунгача 36 бор куч синашишган. “Пахтакор” 28та ўйинда ғалаба қозонган. 4та учрашувда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Шерлар” томонида: 98:34. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 88 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” эса 16 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:1га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг тошкентликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:1.

Ўтган мавсумда “Сўғдиёна” майдонидаги баҳсда ҳисоб очилмаган – 0:0. Тошкентдаги ўйинда мухлислар голлар шоусига гувоҳи бўлишганди – 4:3. Майдон эгалари сафида Шерзод Каримво, Игорь Сергеев (иккита) ва Анвар Солиев ўзини кўрсатган, меҳмонлар таркибида Аюбхон Нўъмонов, Сирож Ҳамроев, Илёс Қурбонов тўп киритишган.  

“Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
05.05.2013 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:0
10.04.2011 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:2
25.04.2009 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:2
05.07.2008 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:2
17.09.2006 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида ўтказган 18та ўйиннинг учтасида ғолиб чиққан. 3та беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган. Қолган 12та учрашувда “Пахтакор” сафарда уч очкони ўзиники қилган. Сўнгги бор “Сўғдиёна” 1999 йил “Пахтакор”ни мағлуб эта олган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика