Latest news

20:25Виллиан не покинет «Челси» ради «Манчестер Юнайтед»0 20:19Виллиан МЮ сабаб "Челси"ни ташлаб кетмайди1 20:00The Boston Major-2016. Киберспортчимиз жамоаси ўйинидан видеоэфир6 19:50Арда Туран энг яхши футболчи бўлди10 19:29Бугунги ўйинлар: Бундеслига, Ла Лига, Франция 1-дивизиони (танлов) 62 19:23Футзал. Олий лига, 2-тур, 1-кун. "Олмалиқ" - "Металлург" 8:30 18:59Европа лигаси. Гуруҳ босқичининг сўнгги учрашувида "Генк" ғолиб чиқди2 18:33Мирча Луческу: "Жамоанинг барча чизиқларини кучайтириш лозим"4 18:07Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчиси рамзий терма жамоада8 17:43Фёдор Смолов Бундеслигада ўйнаши мумкин11 17:29Футзал. Олий лига, 2-тур, 1-кун. "Когон" - "Дўстлик-AIN" 1:43 17:10Ренату Саншеш Германиянинг об-ҳавосига ҳали кўникмаган4 16:53Смоляченко забил гол в составе малайзийского клуба2 16:49Цорк: "Боруссия Дортмунд"ни ҳозирги кунда ЕЧЛ қизиқтирмайди"1 16:49«Реал» и ПСЖ намерены приобрести Уго Льориса0

10 aug 09:40
News

Превью. "Қизилқум" - "Насаф"

“Қизилқум” ҳамда “Насаф” ҳамда клублари олий лигада шу кунгача 27 бор куч синашишган.
«ҚИЗИЛҚУМ» – «НАСАФ»
10 август. Навоий. “Сўғдиёна” стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Р.Серазитдинов, А.Усмонов, Н.Мешков.
Назоратчи: А.Попов.

“Аждарлар” 16та ўйинда ғалаба қозонишган. 6та учрашувда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган. Бу жамоалар ўртасидаги ўйинларда 5 марта дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Насаф” томонида: 51:31. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 53 очкога эга бўлишган, “Қизилқум” эса 23 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Қизилқум” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:1га тенг бўлса, “Қизилқум”нинг қаршиликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:1.

Биринчи даврадаги ўйинда “Насаф” ушбу рақиб устидан ўта йирик 7:1 ҳисобида зафар қучганди. Артур Геворкян хет-трикка эришган, Зоҳид Абдуллаев, Илҳом Шомуродов, Азамат Алланиёзов ва Эркин Бойдуллаев биттадан гол уришган. Зарафшонликлар таркибида Андрей Власичев ўз номини таблога ёздириб қўйганди.

29.06.2013. 12-тур.
“Насаф” – “Қизилқум”- 7:1 (3:1)
Қарши. “Марказий” стадион. 2517 томошабин.
Ҳакам
: Ш.Қосимов
Голлар: А.Геворкян 7, 59, 61 пенальти, З.Абдуллаев 9, И.Шомуродов 19, А.Алланиёзов 85, Э.Бойдуллаев 89 пенальти - А.Власичев 11.

Зарафшонда ўтган сўнгги беш учрашув:
21.09.2012 «Қизилқум» - «Насаф» 1:1
10.03.2011 «Қизилқум» - «Насаф» 0:1
16.10.2010 «Қизилқум» - «Насаф» 1:2
12.09.2009 «Қизилқум» - «Насаф» 2:3
03.05.2008 «Қизилқум» - «Насаф» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги Зарафшонда кечган баҳсларда тенглик қайд этилган. Иккала жамоа 5тадан ўйинда ғалаба қозонишган. Учта ўйинда дуранг қайд этилган. Қизиғи “Қизилқум” ўз майдонида ўтган охирги тўртта ўйинда ғалаба қозона олмаган.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook