UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  9 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  19 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  34 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  51

Превью. "Қизилқум" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Динамо"

Турнинг шиддатли кечиши кутилаётган ўйинларидан бири Зарафшон шаҳрида кечади.
Биринчи давранинг сўнгги тури доирасида турнир жадвалида ёнма-ён бораётган «Қизилқум» ва «Динамо» жамоалари ўзаро майдонга тушишади.

ЎЙИН ОЛДИДАН

Ушбу учрашувдаги ғалаба ҳар икки жамоа учун жуда муҳим. Мағлубият ҳар икки жамоани иккинчи давра олдидан қийин аҳволда қолдириши мумкин. Айниқса, зарафшонликлар мағлубиятга учрашса, олдинда иккинчи давра ўйинлари бўлишига қарамай Олий лигада қолишлари жуда қийин бўлади. «Динамо»нинг ғалабаси эса кўҳна шаҳар жамоасини турнир жадвалида бир неча поғона юқорилашига сабаб бўлади. Чунки, айнан ушбу турда бир қатор асосий рақиблар ўзаро майдонга тушишади. Шу боис, «динамочилар» «Шўртан» устидан қозонилган ғалабадан кейин Зарафшонга юқори кайфиятда ташриф буюрдилар.

УЧРАШУВНИ ТОЛИБЖОНОВ БОШҚАРАДИ

Биринчи давранинг сўнгги тури доирасидаги «Қизилқум» - «Динамо» учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхати маълум қилинди.

ПФЛ томонидан эълон қилинган рўйхатга биноан, пайшанба куни Зарафшондаги «Прогресс» стадионида бўлиб ўтадиган учрашувни бошқариб бориш тошкентлик ҳакамлар бригадасига топширилди. Ўйинни Олим Толибжонов бошқариб борса унга қанотларда Влад Лушин ва Олег Дачевлар ёрдам бериб боришади. Учрашув назоратчиси эса Сайфиддин Эрматов.

13-тур. 4 июль (пайшанба)
«Қизилқум» (Зарафшон) – «Динамо» (Самарқанд)
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), О. Дачев (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Бу икки клуб олий лигада 26 бора тўқнаш келган. Ушбу ўйинлардан 11 тасида зарафшонликлар ғолиб бўлишган. 7 ўйин дуранг ҳисобида якунланган. «Динамо» шу кунга қадар олий лигада «Қизилқуқ»ни 8 марта мағлубиятга учрата олган.

Ўзаро ўйинлардаги голлар нисбати 34-37, «Динамо» фойдасига. «Қизилқум» ўзаро ўйинларда 40 очко ишлаб олган. Самарқанд жамоаси эса 31 очко. «Қизилқум»нинг олий лигада «Динамо» устидан эришган энг йирик ғалабаси 3:1 ни ташкил қилади. «Динамо»нинг эса зарафшонликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 6:1га тенг бўлиб, бу натижа 2007 йилда қайд қилинган.

Ўзаро сўнгги ўнта ўйиндаги натижалар:

30.06.08 «Динамо» - «Қизилқум» - 3:1
23.08.08 «Қизилқум» - «Динамо» - 1:2
25.06.09 «Динамо» - «Қизилқум» - 3:0
14.08.09 «Қизилқум» - «Динамо» - 2:0
01.05.10 «Динамо» - «Қизилқум» - 0:0
18.09.10 «Қизилқум» - «Динамо» - 3:1
28.05.11 «Қизилқум» - «Динамо» - 2:1
21.08.11 «Динамо» - «Қизилқум» - 1:1
28.04.12 «Қизилқум» - «Динамо» - 1:1
27.09.12 «Динамо» - «Қизилқум» - 3:0

БИЛАСИЗМИ…
«Қизилқум» - «Динамо» учрашувларида энг кўп гол урган футболчи бу Фарҳод Тожиев бўлиб турибди. Жорий йилги чемпионатимиз тўпурари 2007-2008 йилги мавсумларда «Динамо» сафида тўп суриб «Қизилқум» дарвозасига умумий 5та гол уришга эришган.

Жамоаларнинг ўртача ёши:
«Қизилқум» - 25 ёш / «Динамо» - 24 ёш.

Голлар дақиқаларда:
«Қизилқум» энг кўп голини 30-45-дақиқаларда урган.
«Динамо» энг кўп голини 75-90-дақиқаларда урган.

«СОБИҚЛАР УЧРАШУВИ»
«Қизилқум» - «Динамо» ўйинини «собиқлар тўқнашуви» дейиш ҳам мумкин. Хусусан, йил бошида зарафшонликларни бошқарган Равшан Ҳайдаров бугунги кунда «Динамо» мураббийи саналади. Қолаверса, кўҳна шаҳар жамоасида тўп сураётган Андрей Мельничук, Аҳрол Рисқуллаев, Азамат Бобожонов, Тўлқин Мирзаевлар ўтган йилларда зарафшонликлар шарафини ҳимоя қилишган бўлса, «олтин изловчилар»дан Олим Навкаров, Темур Васильевлар ўз вақтида «Динамо»да тўп суришган.

«Динамо» клуби Матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика