Latest news

11 jan 14:27
News

Предраг Вуйович "Бухоро"га келиши мумкин

Сербиялик футболчи Бухоронинг "Бухоро" клубида ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.
Олинган хабарларга кўра "Бухоро" жамоасининг янги бош мураббийи Эдгар Гесс яна собиқ футболчисини янги жамоасида кўришни истамоқда.

Предраг Вуйович 2011 йил Ғузорнинг "Шўртан" клубида тўп тепганидан кўпчиликнинг хабари бор. Унинг охирги клуби Сербия биринчи лигаси вакили "Металац" клуби эди.

Футболчи "Бухоро"нинг Тошкентдаги машғулотларидан бошлаб иштирок этиши кутилмоқда.

Предраг Вуйович
Фуқаролиги: Сербия
Туғилган санаси: 1983 йил 20 август
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Бўйи: 1.80 см
Клуби: "Металац" (Сербия)
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook