04 dec 16:12
News

Погба "Golden Boy" совринини қўлга киритди

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погба Tuttosport нашри томонидан топшириладиган Golden Boy совринини қўлга киритди.
20 ёшли француз сўровномада Аднан Янузай ("МЮ"), Юлиан Дракслер ("Шальке"), Ромелу Лукаку ("Эвертон") ва Рафаэл Варан ("Реал") каби футболчиларни ортда қолдирди.

"Бу йил мен учун ҳақиқатдан ҳам олтин мавсум бўлди. Ҳозирча "Ювентус" шартномани узайтириш борасида ўйламаяпман, бор кучим билан жамоага фойда келтириш ниятим.

Бу жамоа билан барча совринларни ютмоқчиман, аммо асосий мақсадим А серияда ғолиб чиқиш", – дейди Погба.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook