UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22Танлов. Бугунги ўйинда "Локомотив" таркибини топинг ва ОЧЛ ўйинига чипта ютиб олинг1 11:11Бахтиёр Намозов пляж футболи бўйича Осиё чемпионатида ишлайди0 11:09Деулофеу яна "Милан" жонига оро кирди. "Милан" - "Фиорентина" 2:1 (видео)1 10:55Иньеста ЛаЛигада 400 та ўйин ўтказди2 10:37Омар Моманидан янги карикатура: Крюгерда имконият пайдо бўлди2 10:20Иньеста: "Барселона" футболчилари Луис Энрикега бўлган ишончни йўқотишмади"6 10:00Жозе Моуриньо: «Саутгемптон» ухлаб, еб, дам олиб финалга тайёргарлик кўрмоқда...»13 09:40Димитар Бербатов: «36 ёшда ўзимга клуб қидираяпман»9 09:20Погба бу йил барча голли пасларни Ибрагимовичга берди8 09:00“Бунёдкор” Жиддада машғулот ўтказди7 08:41«Пескара» Зденек Земан қўл остидаги илк ўйинда 5:0 ҳисобида ютди2 08:20«Реал» ва «Манчестер Сити» скаутлари «Селтик» ҳужумчиси Дембелега қизиқиб қолишди2 08:00ОЧЛ-2017. Бугун гуруҳ босқичи старт олади34 07:40Маурисио Почеттино: «Ҳисоб 3:0, худди барчаси осон ўтгандек туюлади»2 07:20«Наполи» Италия А сериясида 14та ўйиндан бери ютқазмаяпти0

11 июл 16:32
Янгиликлар

ЎзМТРК Англия Премьер-лигаси трансляцияси ҳуқуқини сотиб олади

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Спорт» телерадиоканали учун футбол бўйича Англия Премьер-лигаси ўйинлари трансляциясини сотиб олади.
Бу ҳақда ЎзМТРК раҳбари Алишер Ходжаев 10 июль куни компания ходимлари билан ўтказилган мажлисда маълум қилган.

Маълум қилинишича, ЎзМТРК айни вақтда футбол бўйича Англия Премьер-лигаси, шунингдек, Италия «А» Серияси ҳамда Испания Примьероси ўйинлари трансляциясини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. ЎзМТРКдаги манбаларнинг берган маълумотларига кўра, айни вақтда ушбу мусобақаларни Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилиш ҳуқуқига эгалик қилувчи ширкатлар ЎзМТРКдан 1 миллион евро атрофида маблағ сўраган.

Kun маълумотларига кўра, ҳозирги кунгача Англия Премьер-лигаси ўйинларини Ўзбекистонга трансляция қилиш ҳуқуқи ҳуқуқ эгалари томонидан AMI (Advisers Media International), Испания ва Италия чемпионатларини Ўзбекистон ҳудудида эфирга узатиш ҳуқуқи эса EBEL (Eurasian Broadcasting Enterprise LTD) компанияларига сотиб бўлинган ва ЎзМТРК дастлаб ҳуқуқларни сотиб олиш бўйича айнан шу компаниялар билан музокара олиб борган. Бироқ улар қўйган нарх ЎзМТРКни қониқтирмагани учун, ҳозирда бевосита чемпионатларнинг ўзи билан музокаралар олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Спорт» телерадиоканали кўп йиллардан бери трансляция ҳуқуқини сотиб олмай, Англия Премьер-лигаси ва Европанинг бошқа миллий чемпионатлари ўйинларини намойиш этиб келган. Бироқ 2012 йил май ойида, маълумотларга кўра, AMI ва EBEL компанияларининг тегишли мурожаатларидан сўнг, «Спорт» телерадиоканали Англия, Италия ва Испания чемпионатлари ўйинлари трансляциясини тўхтатган ва ушбу мусобақаларнинг сўнгги тур ўйинлари телеканал томошабинларига намойиш этилмаган.

Қайд этиш жоиз, ЎзМТРК сўнгги халқаро йирик спорт мусобақалари, жумладан, футбол бўйича 2008 ва 2012 йилги Европа чемпионатлари, 2010 йилги жаҳон чемпионати, шунингдек, Олимпиада ўйинлари баҳслари ҳуқуқларини мунтазам сотиб олади. Компаниядаги манбаларнинг берган маълумотларига кўра, ЎзМТРК бундай қисқа муддатли мусобақаларнинг трансляция ҳуқуқини сотиб олиш ва ундан фойда кўриш бўйича тизимни ишлаб чиққан ва фойда кўрган ҳам. Ушбу мусобақалар трансляция ҳуқуқини сотиб олиш учун қанча маблағ сарфлангани ва қанча фойда кўрилгани тўғрисида маълумотлар йўқ.

Қайд этиш жоиз, футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати – Ўзбекистон Олий Лигаси телетрансляциялар ҳуқуқини сотиши ва бундан фойда кўриши ҳақида маълумотлар йўқ.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Габулов: "Пахтакор" юқори даражали клуб эмас"
Туланинг "Арсенал" клуби посбони Владимир Габулов... 71
“Astana Arlans” - “Uzbek Tigers” 4:1. Жамоамиз кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
WSB турнири ғолиблиги учун асосий даъвогар бўлган Қозоғистоннинг... 66
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: