10 oct 09:40
News

Ўзил: "Арсенал"нинг премьер-лигада ғолиб чиқиши ҳақида гапиришга ҳали жуда эрта

Трансфер мавсумининг якунида Лондоннинг "Арсенал" клубига келиб қўшилган Месут Ўзил "канонирлар" айни пайтда турнир жадвалида эгаллаб турган ўринларига катта аҳамият бериб юбормаслик кераклиги, чемпионлик ҳақида гапиришга ҳали эрталигини таъкидлаб ўтди.
Ҳозирги вақтда "Арсенал" Англия чемпионати тукрнир жадвалини 7 ўйиндан кейин тўплаган 16 очкоси билан бошқариб бормоқда.

"Лигада ғалаба қозониш ҳақида гапиришга ҳали эрта. Ҳозирги кўрсаткич, шунчаки маълум вақт орасидаги вазиятни ифодалайди ҳолос. Биз ҳар бир ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, максимал натижани қўлга киритишга интиламиз. Агар буни уддалай олсак, яхши натидаларга жриша оламиз", деди Ўзил.

"Мен учун Англия чемпионати энг кучли ҳисобланади. Ҳар бир ўйин янги бир синов ва ҳар бири жуда қизғин кечади. Бундай ўйин ритми мен учун фақатгина фойдали бўлишига ишонаман" деди Ўзил.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook