UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиш ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  2 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  6 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  7 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  1 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  31 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3

Ўзбекистонлик ҳакам Англияда бўлиб ўтадиган ўқув курсларига таклиф этилди Янгиликлар

Ўзбекистонлик ҳакам Англияда бўлиб ўтадиган ўқув курсларига таклиф этилди

Ўзбекистонлик ҳакам Наим Қосимов ОФКнинг «Келажак» лойиҳаси бўйича келаси йили Англияда бўлиб ўтадиган ўқув курсларига таклиф этилди.
Ёш ҳакамлар учун ташкил этилган ОФКнинг «Келажак» лойиҳаси бўйича сўнгги икки йил давомидаги курсларида муваффақиятли иштирок этган ўзбекистонлик ҳакам Наим Қосимов 2014 йилнинг 23-28 февраль кунлари Англияда бўлиб ўтадиган малака ошириш курсларига таклиф этилди.

Англиядаги ўқув-машғулот курслари «Келажак» лойиҳаси ҳакамлари учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтайди. Мазкур курсларда ёш ҳакамлар Англия Премьер-Лигасида фаолият олиб бораётган ҳакамлар билан учрашиш ва уларнинг фаолияти билан яқиндан танишишга муваффақ бўладилар.

Маълумот ўрнида, 25 ёшни қарши олган Наим Қосимов республика тоифасидаги ҳакам сифатида якунига етган мавсумда Ўзбекистон Биринчилиги баҳсларида бир қатор учрашувларни бошқарган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика