UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  11 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  22

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларининг саралашлардаги иштироки ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларининг саралашлардаги иштироки ҳақида

Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳслари 1959 йилдан бери ташкил этиб келинади.
 Ўтган давр мобайнида ушбу мусобақада энг кўп Жанубий Корея ёшлар терма жамоаси ғолиб чиққан. Корейс ёшлари 12 марта Осиёнинг энг кучли футболчилари сифатида тан олинишган. Ўзбекистон эса 1996 йили ўз тарихида илк бор ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этган, финал босқичидаги илк иштирок эса 2002 йилга тўғри келган.

1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати йўлланмаси учун курашга чиқаётган ўзбек футболи тарихидаги ўнинчи терма ҳисобланади. Бунгача Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларининг 1996 йилдан то шу кунга қадар Осиё чемпионатлари саралаш баҳсларида кўрсатган натижалари ҳақида қуйида маълумот олишингиз мумкин.

U-19 Осиё чемпионати-1996 саралаш
Муваффақиятсиз

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз тарихида илк бор ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этди. 24-28 август кунлари БААнинг Ал-Айн шаҳрида бўлиб ўтган 1-саралаш гуруҳи ўйинларида ўзбекистонлик ёшлар майдон эгалари – БАА футболчиларидан ташқари, Кувайт ва Қирғизистонга қарши баҳс олиб боришган. Ўзбекистонлик Кувайт ва Қирғизистонга қарши дастлабки икки ўйинда йирик ҳисобларда ғалаба қозонишган (мос равишда – 4:1 ва 5:1), финал босқичи йўлланмаси тақдири ҳал қилинган БААга қарши ўйинда вакилларимиз 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришган.

U-19 Осиё чемпионати-1998 саралаш
Муваффақиятсиз

Ўзбекистон ёшларининг саралаш баҳсларидаги иккинчи иштироки 1998 йилга тўғри келди. Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида бўлиб ўтган 4-саралаш гуруҳи ўйинларида Ўзбекистонга Ироқ, Шимолий Корея, Туркманистон ва Непал терма жамоалари рақиб бўлди. Туркманистон ва Шимолий Кореяга қарши дастлабки икки ўйинда бир хил – 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган ўзбекистонликлар Ироққа 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди, шу сабаб, Непал устидан қозонилган 7:0 ҳисобидаги ғалаба фақат овунчоқ вазифасини ўтади, холос.

U-19 Осиё чемпионати-2000 саралаш
Муваффақиятсиз

2000 йилнинг 15-23 август кунлари Саудия Арабистонида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш 3-гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтди. Унда мезбон Саудия Арабистони, шунингдек, БАА, Яман ва Қирғизистон термаларидан ташқари, Ўзбекистон ёшлари ҳам иштирок этишди. Ўзбекистонлик футболчи Қирғизистон ва Яманга қарши ўйинларда ғалаба қозонишди (3:1, 3:2), бироқ Саудия ва БААга қарши ҳал қилувчи ўйинларда мағлубиятга учраб (мос равишда – 2:3, 0:5), саралаш гуруҳида учинчи бўлишди.

U-19 Осиё чемпионати-2002 саралаш
Муваффақиятли

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз тарихида илк бор Осиё чемпионати саралаш баҳсларига мезбонлик қилди. Бу, қайсидир маънода, терма жамоанинг яна ўз тарихида илк бор финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишида муҳим роль ўйнади. Умуман олганда, қуръа борасида ҳам Виктор Борисов қўл остидаги жамоага омад кулиб боққанди – 6-саралаш гуруҳида Ўзбекистондан ташқари фақат икки жамоа – Туркманистон ва Непал бор эди. «Жар» стадионида кечган учрашувларда туркманларни 7:0, непалликларни 12:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ёш ўзбек футболчилари маҳаллий ишқибозлар учун ўзига хос байрам ташкил этиб беришган эди.

Кейинчалик, ушбу терма жамоа финал босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, биринчи уринишдаёқ жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам қўлга киритган эди.

U-19 Осиё чемпионати-2004 саралаш
Муваффақиятли

Ўзбекистон футбол федерацияси бу сафар ҳам саралаш баҳсларига мезбонлик қилиш ташаббуси билан чиқди. Қизиқ томони, бу сафар ҳам Ўзбекистонга қуръа масаласида омад кулиб боқди – Тошкентга рақиб сифатида Шри-Ланка ва Бутан келди. Орол-мамлакат футболчилари 3:0, Ҳимолай тоғлари бағридаги митти мамлакат вакиллари эса 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди ва Малайзияда ташкил этилган финал босқичи йўлланмаси қўлга киритилди.

Ўшанда кўпчилик мутахассислар Ўзбекистон ёшлари бу сафар ҳам жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишини тахмин қилишган эди, бироқ Рауф Инилеев шогирдлари, гуруҳдан биринчи ўрин билан чорак финалга чиққанликларига қарамай, ЖЧ-2005 йўлланмаси учун баҳсда қўшимча вақтларда Жанубий Кореяга имкониятни бой беришган эди.

U-19 Осиё чемпионати-2006 саралаш
Муваффақиятсиз

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2006 йилги мусобақа саралашида 5-гуруҳдан жой олди ва, кутилмаганда, ўзига хос сенсацион натижа қайд этди. Тожикистонда ташкил этилган саралаш баҳслари тақдирини гуруҳдаги учинчи жамоа – Покистон ёшлар терма жамоасига урилган голлар сони ҳал қилди. Ўзбекистон ёшлари 1-турда гуруҳ аутсайдерини 3:0 ҳисобида мағлуб этишган бўлса, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиши учун Ўзбекистондан кўпроқ гол уриши кераклигини яхши ҳис қилган Тожикистон ёшлари Покистон дарвозасига оз эмас, кўп эмас нақ 8та жавобсиз гол уришди. Ўзбекистон ва Тожикистон ёшлари ўртасидаги ўзаро ўйинда эса ҳисоб очилмади, ўз-ўзидан, тожикистонлик футболчилар Ҳиндистонда ўтажак финал босқичи ўйинлари йўлланмасини қўлга киритишди. Қизиқ томони, Тожикистонда муваффақиятсизликка учраган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун Алексей Евстафеев қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига рақиб бўлиб турган Ҳиндистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи, англиялик мутахассис Колм Тоал қўл остида тўп сурган эди.

U-19 Осиё чемпионати-2008 саралаш
Муваффақиятли

Икки йил аввалги саралашдаги муваффақиятсизликдан сўнг, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралаш баҳсларига яна мезбонлик қиладиган бўлди. Тошкентдаги Темирйўл муҳандислари институти стадионида бўлиб ўтган саралаш ўйинларида Аҳмаджон Убайдуллаев шогирдлари Иорданияни 3:1, Яман ва Непал ёшларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Саудия Арабистонида ўтадиган 2008 йилги финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Айнан ўша саралаш баҳсларида Шерзодбек Каримов, Фозил Мусаев, Кенжа Тўраев, Санъат Шихов, Алишер Азизов каби футболчилар биринчи марта порлаб чиққанди.

Убайдуллаев шогирдлари финал босқичида ҳам фавқулодда муваффақиятли ўйин кўрсатиб, мусобақа финалигача етиб борган, бироқ ҳал қилувчи ўйинда (кейинчалик айнан шу терма жамоани Лондон-2012 Олимпиадаси йўлланмасидан ҳам маҳрум қилган) БАА ёшлар терма жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Ушбу жамоа, шунингдек, Мисрда ташкил этилган ёшлар ўртасидаги 2009 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида Ўзбекистоннинг мундиаллардаги биринчи очкосини ишлаган эди.

U-19 Осиё чемпионати-2010 саралаш
Муваффақиятли

Таъбир жоиз бўлса, Марат Кабаев қўл остида Ўзбекистоннинг ҳар қачонгидан ҳам иқтидорли ва истеъдодли ёшлари йиғилган эди. Саралаш баҳсларида жамоа ортиқча қийинчиликка учрамади. Эронда ўтган саралаш баҳсларида Туркманистон, Ливан ва Мальдив иштирок этмайдиган бўлди, шундан сўнг, уч жамоа – Ўзбекистон, Эрон ва Покистон иккита йўлланма учун курашишди. Бунда Тожикистонда ўтган 2005 йилги саралашнинг бироз ўзгарган манзарасини кўриш мумкин – Покистон билан дастлаб Эрон ўйнади ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Ўзбекистон эса Покистонга Эрондан битта кўп гол урди. Учинчи турда эса Ўзбекистон ва Эрон ўзаро 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди.

Хитойда бўлиб ўтган финал босқичида Кабаев шогирдларидан омад юз ўгирди. Гуруҳда (охир-оқибат мусобақа ғолибига айланган ва бошқа ҳеч бир ўйинда мағлуб бўлмаган) Шимолий Корея, Баҳрайн ва Ироқни мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллаган жамоа жаҳон чемпионати йўлланмаси учун энг асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрсатилган эди. Бироқ Саудия Арабистонига қарши чорак финал ўйинида, тезкор гол урганига қарамай, эрта ҳимояга ўтган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қўшимча вақтларда аламли мағлубиятни тан олишга мажбур бўлганди.

U-19 Осиё чемпионати-2012 саралаш
Муваффақиятли

Аҳмаджон Мусаев 1993 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг, қисқа вақт ичида Мексика-2011 қаҳрамонларини ҳам жалб этган ҳолда, анча рақобатбардош жамоа тузишга муваффақ бўлди. Ўзбекистонлик футболчилар қуръа натижаларига кўра, Эрон, Ҳиндистон, Туркманистон, Покистон ва Афғонистон билан бирга «С» гуруҳидан жой олишди. Афғонлар саралашга келишмади, саралашнинг ўзи эса Теҳронда бўлиб ўтди. Аввалига, Махсталиевнинг хет-трики эвазига Покистон мағлуб этилди (3:0), сўнг, осон бўлмаган баҳсда Козакнинг дубли ўша вақтда ҳам Ҳиндистон ёшлари бош мураббийи бўлган Колм Тоал шогирдларини мағлуб этди. Туркманистон устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришган Аҳмаджон Мусаев шогирдлари сўнгги турда Эронга мағлуб бўлишди, бироқ вазифани уддалашди.

Ушбу жамоа, кейинчалик, БААда ташкил этилган Осиё чемпионати финал босқичида ҳам вазифани уддалади – қитъанинг энг кучли тўрт жамоаси қаторига кириб, Туркияда бўладиган 2013 йилги кичик мундиал йўлланмасини қўлга киритди. Айнан шу жамоа Ўзбекистон ёшлар терма жамоаларининг жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижасини кўрсатди – Туркиядаги баҳсларда Мусаев шогирдлари жаҳоннинг энг кучли саккиз термасидан бирига айланишди.

U-19 Осиё чемпионати-2014 саралаш

 6 октябрь куни 1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўзининг юришини бошлайди. Саралаш босқичидаги илк рақиб - 1-турда Непал устидан иродали ғалабага эришган Туркманистон ёшлари бўлади. Терма жамоа ушбу саралаш баҳсларига 2013 йил давомида тайёргарлик кўрди, Алексей Евстафеев Қатардаги саралаш баҳсларига 23 нафар футболчи билан келган. Бош мураббий мусобақа арафасида ташкил этилган матбуот анжуманида мақсад - финал босқичи йўлланмаси эканлигини таъкидлади. Ўз навбатида, рақиб жамоа мураббийлари Қатар ва Ўзбекистони саралаш фаворитлари сифатида эътироф этишмоқда.

Қуйида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси жой олган А саралаш гуруҳи ўйинлари тақвими билан танишишингиз мумкин (ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган):

4 октябрь, жума

 Ҳиндистон - Қатар 0:2
 Непал - Туркманистон 1:2

6 октябрь, якшанба

 18:30. Туркманистон - Ўзбекистон
 21:00. Непал - Ҳиндистон

8 октябрь, сешанба

 18:30. Ўзбекистон - Непал
 21:00. Қатар - Туркманистон

10 октябрь, пайшанба

 21:00. Қатар - Непал
 18:30. Ҳиндистон - Ўзбекистон

12 октябрь, шанба

 18:30. Туркманистон - Ҳиндистон
 21:00. Ўзбекистон - Қатар
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика