UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  56 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  2 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  5 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Ўзбекистон U-19’нинг Непалга қарши таркиби маълум Янгиликлар

Ўзбекистон U-19’нинг Непалга қарши таркиби маълум

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 8 октябрь, сешанба куни 2014 йилги Осиё чемпионати “А” саралаш гуруҳи 3-тур учрашувлари доирасида Непал ёшларига қарши майдонга тушади.
Ушбу учрашув Алексей Евстафеев шогирдлари учун саралаш баҳсларидаги иккинчи баҳс, Непал учун эса учинчи ўйиндир. Бунгача Ўзбекистон ёшлари Туркманистон устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, Непал футболчилари Туркманистон ва Ҳиндистонга қарши кечган дастлабки икки ўйинда мағлубиятга учрашди.

Аввалги ўйинлар
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси саралаш баҳсларида бунгача уч марта Непалга қарши майдонга тушиб, барча учрашувларда ғалаба қозонган. Жамоаларнинг дастлабки ўйини 1998 йили, Бағдодда ўтган саралаш баҳсларида қайд этилган бўлиб, ўшанда Ўзбекистон ёшлари 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жамоаларнинг кейинги ўйинлари ОЧ-2002 ва ОЧ-2008 саралашлари доирасида Тошкентда ўтказилган. Дастлабки ўйинда Виктор Борисов шогирдлари 12:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлишса, кейинги ўйинда Аҳмаджон Убайдуллаев шогирдлари ҳужумчи Кенжа Тўраевнин ягона голи эвазига рақибни таслим этишган.

Ўзбекистон ва Непал терма жамоалари U-19дан бошқа ёш тоифаларида ҳам авваллари тўқнаш келишган. Жумладан, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси икки марта – ўсмирлар ўртасидаги 2000 ва 2006 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларида Непалга қарши тўп сурган. Бахтга қарши, ҳар иккиси Непал пойтахти Катманду шаҳрида ўтган ўйинлар ўзбекистонлик ўсмирлар учун муваффақиятсиз якунига етган. ОЧ-2000 саралашида Ўзбекистон ўсмирлари Непалга 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, орадан беш йил ўтиб 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Қизиқарли маълумот сифатида, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев 7 октябрдаги ўйин Непалга қарши фаолиятидаги биринчи тўқнашув эмас. Евстафеев 2012 йили U-22 ёшлар термаси устози сифатида Катмандуда Непал ёшларига қарши чиқиб, Шоҳруҳ Гадоев ва Темурхўжа Абдухолиқовнинг дубллари эвазига 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Бугунги ўйин
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг Непалга қарши майдонга тушадиган таркиби Туркманистон билан ўйиндагига нисбатан фарқ қилади. Жумладан, ўтган учрашувда захирадан майдонга тушган ўнг қанот ҳимоячиси Достонбек Турсунов бу сафар асосий таркибда майдонга тушади. Шунингдек, ярим ҳимоячилар Сардорбек Азимов ва Нажмиддин Нормуродов, ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев ҳам бугун биринчи марта саралаш баҳсларида майдонга тушишади.

Ўзбекистон U-19 ва Непал U-19 ўртасидаги саралаш учрашуви Тошкент вақти билан 18:30да бошланади. Ўзбекистон оқ либос, Непал қизил рангли либосда ҳаракат қилади. Унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси қуйидаги таркибда майдонга тушади:

ЎЗБЕКИСТОН U-19: 12. Шерзодбек Абдураимов, 2. Азизбек Мамазоитов, 3. Аббосжон Отахонов, 7. Сардорбек Азимов, 10. Элдор Шомуродов, 13. Бобур Давлатов, 14. Меҳрож Ғуломов, 16. Нажмиддин Нормуродов, 17. Дурбек Камолов, 19. Забиҳилло Ўринбоев, 33. Достонбек Турсунов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика