UZ

Сўнгги янгиликлар

06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:40ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  8 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  28 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  11 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  12

Ўзбекистон U-19 саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади

Алексей Евстафеев қўл остидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2014 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади.

Қатарда давом этаётган ёшлар ўртасидаги 2014 йилги Осиё чемпионати «А» саралаш гуруҳида 6 октябрь куни 2-тур учрашувлари ўтказилди. Шу куни 1995 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Туркманистон ёшларига қарши майдонга тушди. Туркманистонлик футболчилар бунгача 4 октябрь куни ўтказилган 1-тур учрашувида Непал терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришган эди.

Ўзига хос «Ўрта Осиё дербиси» деб аташ мумкин бўлган ўйинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчилари деярли бутун ўйин давомида ташаббусни ўз қўлларида сақлаб туришди. Биринчи бўлимда, айниқса, иккинчи бўлимда Туркманистон ёшлар терма жамоаси дарвозаси олдида кўплаб қулай вазиятлар юзага келтирилди. Бир қатор ҳолатларда футболчиларга маҳорат ва тажриба етишмаган бўлса, баъзи вазиятларда эса Евстафеев шогирдларидан омад юз ўгирди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 77-дақиқада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Андрей Сидоров ҳисобига ёзилди. Туркманистон бурчак зарбасини амалга оширганидан сўнг ўнг қанотдан ташкил этилган қарши ҳужумни тезкор қанот ярим ҳимоячиси Дурбек Камолов давом эттириб, тўпни марказдаги ҳужумчи Элдор Шомуродовга узатди. «Машъал» ҳужумчиси эса, ўз навбатида, олдинга интилаётган бўйдор Сидоровни ўз вақтида кўриб, уни вақтида тўп билан таъминлади. Туркманистон дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетган «Андижон» ҳужумчиси рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Бутун ўйин давомида ҳимояда зич ўйнаган Туркманистон гол ўтказиб юборганидан сўнг олдинга ўтишдан бошқа чораси қолмади. Бу эса Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг яна бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтиришига замин яратди. Бироқ футболчилар ушбу имкониятлардан фойдалана олишмади. Ўз навбатида, сўнгги дақиқаларни ҳужумда ўтказган Туркманистон ёшлар терма жамоасига ҳам имконият қолдирилмади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси саралашдаги дастлабки ўйинида осон бўлмаган ғалабани қўлга киритиб, дастлабки уч очко эгасига айланди. Евстафеев шогирдлари навбатдаги учрашувни 8 октябрь, сешанба куни Непал ёшларига қарши ўтказишади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.

U-19 Осиё чемпионати-2014 саралаш
«А» гуруҳи, 2-тур учрашуви
ТУРКМАНИСТОН U-19 – ЎЗБЕКИСТОН U-19 0:1 (0:0)
Гол:
Андрей Сидоров (77).
ТУРКМАНИСТОН: Қурбондурди Отабоев, Қурбонов, Давлатгелди Мирсултонов, Худойназар Амиров (Ботирқилич Бердиев, 53), Дидаргелди Ковусов (Ўрозсаҳет Моммиев, 82), Илёс Акиев, Мекан Параҳатов (Давлат Омонов, 61), Илёсберди Беренов, Мовламберди Гўшшанов, Юнус Ҳурменов, Аннаев.
ЎЗБЕКИСТОН: Шерзодбек Абдураимов, Азизбек Мамазоитов, Аббосжон Отахонов (Улуғбек Худойбердиев, 71), Миржамол Қосимов, Мақсуджон Маҳмудов, Элдор Шомуродов, Аслиддин Абдиев (Андрей Сидоров, 66), Бобур Давлатов, Меҳрож Ғуломов, Дурбек Камолов, Абдурасул Комилов (Достонбек Турсунов, 59).
Огоҳлантиришлар: Илёсберди Беренов (19), Қурбонов (30), Илёс Акиев (61), - Миржамол Қосимов (24).
Четлатиш: Қурбонов (90+2, иккинчи огоҳлантириш).
Бош ҳакам: Мухтор Солиҳ ал-Яримий (Яман).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика