UZ

Сўнгги янгиликлар

21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  370 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 3:3 (матнли трансляция)  34 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  12 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  7

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркияда учта ғалабага эришди Янгиликлар

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркияда учта ғалабага эришди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси йиғин давомида 3та ўртоқлик назорат учрашувини ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.
Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида йиғин ўтказаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Олимхўжаев шогирдлари йиғин давомида учта ўртоқлик учрашувини ўтказишга улгурди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ўзбекистонлик ўсмирлар 23 август куни «Истанбулспор» (U-17) клуби ўсмирларига қарши майдонга тушиб, йирик - 7:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 25 август куни эса, Олимхўжаев шогирдлари «Зараспор» (U-17) клубига қарши майдонга тушдилар ва ушбу учрашув ҳам Ўзбекистон U-16 ўсмирларининг йирик ғалабаси билан якун топди - 7:0. Йиғин давомидаги сўнгги учрашув эса, 27 август куни «Бешитош» (U-17) клуби ўсмирларига қарши ўтказилди. Муросасиз кечган учрашувда, ўзбекистонлик ўсмирлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Туркиядаги йиғини 29 августгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2014 йили Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳсларида иштирок этади. Маълумот ўрнида, «В» гуруҳи ўйинларига 2013 йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент мезбонлик қилади. Ўйинлар Тошкентдаги «ЖАР» cтадионида бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика