UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  66 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  6 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  395 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  7 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11

Осиё чемпионати (U22)даги рақибларимиз тайёргарликни бошлашди, биз эса... Янгиликлар

Осиё чемпионати (U22)даги рақибларимиз тайёргарликни бошлашди, биз эса...

Январь ойида биринчи марта бўлиб ўтадиган 22 ёшгача бўлган терма жамоаларнинг қитъа чемпионатига тайёргарлик кўришни рақибларимиз бошлаб юборишган.
Уммонда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этадиган 22 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоамизга тўхталсак. Айни пайтда ушбу мусобақада қайси терма жамоамиз қатнашиши ҳақида расмий маълумот йўқ. Бўлганда ҳам бирор тайёргарлик ишлари олиб борилмаяпти. Ўтган йили бўлиб ўтган саралаш беллашувларида Алексей Евстафеев бошчилигидаги ўйинчилар майдонга тушишганди. Таркиб 1991 ва 1992 йилларда таваллуд топган футболчилардан шакллантирилганди. Аслида шу йилнинг ёз фаслида бўлиб ўтиши зарур бўлган турнирни ОФК келаси йилнинг январь ойига кўчирди. Шундан кейин бу турнирга тайёргарлик қандай бўлиши ва унда кимнинг иштирок этиши мавҳум бўлиб қолмоқда. Евстафеев энди ёшлар терма жамоаси билан Осиё чемпионати саралаш беллашувларига ҳозирлик кўриш билан банд. Ёки ёзда Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган ёшлар терма жамоаси учун халқаро мактаб вазифасини ўтаб бериши мақсадида Аҳмаджон Мусаев устозлик қилаётган терма жамоани унга юбориш мумкин. Бироқ бошқалар 2 ёш катта футболчилар билан иштирок этиб, бизни доғда қолдирган тақдирда навбатдаги мусобақа олдидан рейтингдаги ўрнимиз кескин тушиб кетиши мумкин. Чунки ОФК ёшлар ўртасидаги турнирлар учун саватларни жамоаларнинг аввалги чемпионатдаги натижалари асосида тузиб чиқади. Бундай ҳолатда 2016 йил Рио де Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиадага саралаш вазифасини ўтаб берадиган навбатдаги мусобақада ўта қийин гуруҳдан ўрин олиш қолишимиз эҳтимоли катта бўлади. Бошқа тарафдан эса 1991 ва 1992 йилларда туғилган футболчилар бу йил умуман йиғилишмаган. Қисқаси, “Терма жамоалар маркази” бу масалани имкон қадар тезроқ ҳал этиши даркор. Акс ҳолда, Уммондаги салбий натижа навбатдаги Олимпиадага боришимизга тўсиқ қўйишни бошлайди. Эҳтимол, 1991 йилдан кейин турли йилларда таваллуд топган ҳақиқий терма жамоа ташкил қилинар. Яъни, 1992, 1992, 1993 ва 1994 йилларда туғилган энг маҳоратли футболчиларни бир жамоага жамлаб, иккинчи терма жамоа ташкил этилар. Бу ҳам анча фойдали бўларди, ҳам жамоа савияси юқорироқ бўлиши турган гап.

Уммонда терма жамоамиз гуруҳ ўйинларини Сиб шаҳрида жойлашган стадионда ўтказади. Бу шаҳар пойтахт Маскатга яқин. Рақиблардан Ироқ жиддий тайёргарликни бошлаб юборган. Улар аввалги ойда Баҳрайнни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришди. Шу ойда Индонезия, Қувайт ва Ливия билан халқаро турнирда тўқнаш келишади. Саудия Арабистони терма жамоаси баъзи-баъзида йиғин ўтказяпти. Уларда таркиб “Ал Аҳли” ва “Ал Иттиҳод”дан йиғилган ўйинчилар эвазига шакллантирилган. Португалиянинг “Бейра Мар” ва “Лейрия” клубларида ўйнаётган футболчилар ҳам бор. Хитойнинг тайёргарлиги ҳақида бирор маълумот мавжуд эмас. Терма жамоамиз 12 январда Хитой, 14 январда Ироқ ва 16 январь куни Саудия Арабистони билан тўқнаш келади.

Беҳзод Назаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика