21 aug 20:23
News

«Орол» - «Пахтакор-2» баҳсидан кейинги мураббийлар фикри

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда Нукуснинг «Орол» жамоаси Тошкентнинг «Пахтакор-2» клубини қабул қилди. Гарчи ёш "шерлар" сафарда ўйнаган бўлишларига қарамай, улар якунда уч очкони қўлга киритди. Биз мазкур учрашувдан сўнг, ҳар иккала жамоа бош мураббийларининг фикрлари билан қизиқдик.

Неъматулла Қутибаев («Орол» бош мураббйи): Бу ўйиндан олдин бир қатор йўқотишлар бор эди. Жароҳат ва дисквалификация туфайли бир нечта ўйинчиларимиз бугунги баҳсда жамоамизга ёрдам бера олмади. "Пахтакор-2" жуда яхши жамоа. Таркиби анча яхши шаклланганлиги кўриниб турибди. Бугун бу жамоа  футболчиларининг барчаси зўр ўйнади. Лекин футболда мағлуб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Шу боис "Пахтакор-2"ни ҳам ютса бўлади. Бугун шогирдларим жисмоний жиҳатдан рақибга ўйинни бой берди.

Илҳом Мўминжонов («Пахтакор-2» бош мураббийи): Менга бугун мезбонларнинг ўйини ёқди. Йигитлар ёш бўлишларига қарамай, анча мазмунли ўйин намойиш этишга ҳаракат қилди. "Орол" таркибида ўйнаган 8-рақамли (Мирас Қарлибоев) футболчининг ҳаракатлари бошқаларга нисбатан ижобий бўлди дейишим мумкин. Бугун рақиб жамоага омад етишмади. "Орол"га кейинги ўйинларда омад тилайман.


Адилбай Алланиёзов ёзиб олди.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook