UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо биз кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  0 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  61 19:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон (онлайн)  2 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  33 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  5 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  4 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1

Олий лига-2013. 18-тур дисквалификациялари Янгиликлар

Олий лига-2013. 18-тур дисквалификациялари

Эртага 18-тур ўйинлари бошланади. Ушбу турни 8 футболчи дисквалификация сабаб ўтказиб юборади.
Давралар оралиғида “Шўртан”дан “Нефтчи”га ўтган тажрибали ярим ҳимоячи Вячеслав Понамарёв фарғоналиклар сафида “Бунёдкор”га қарши ўйинда сариқ карточка олди. Шу тариқанинг унинг мавсумдаги огоҳлантиришлари сони 4тага етди. Энди Понамарёв 14 сентябрь куни Фарғонада “Олмалиқ”қа қарши ўйинни ўтказиб юборади. 

“Гулистон” ҳимоячиси Акбар Саттаев “Пахтакор”га қарши ўйинда қизил карточа олгани ҳақида хабар бердик. Бу футболчи 18-турдан ўрин олган “Металлург” – “Гулистон” учрашувида майдонга туша олмайди.

Шу ўйинда майдон эгалари сафида ҳам асосий ҳимоячи майдонга тушмайди. Сабаби Дилмурод Каримов “Олмалиқ”қа қарши ўйинда тўртинчи бор сариқ карточка олди.

“Қизилқум”га қарши Тошкентдаги ўйинда “Пахтакор” сафида ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимов майдонга туша олмайди. Сабаби у “Гулистон”га қарши ўйинда мавсумдаги 4-сариқ карточкасини “ишлаб олди”. Энди Ҳошимов бу ўйинни фақат томоша қила олади ҳолос.

17-турда “Навбаҳор”га гол уриб “Динамо”га 1 очко келтирган ярим ҳимоячи Азамат Бобожонов кейинги турни ўтказиб юборишга мажбур. Ярим ҳимоячи водийдаги баҳсда сариқ карточка олди. Унинг огоҳлантиришлари сони тўрттага етди. Энди 14 сентябрь санасида Самарқандда бўлиб ўтадиган “Динамо” – “Сўғдиёна” ўйинида Бобожоновни майдонда кўрмаймиз.

Ғузорнинг “Шўртан” клуби ҳужумчиси Павел Соломин ҳам 18-турда ўзи истаса ҳам туша олмайди. “Бухоро”га бой берилган ўйинда Соломин Равшан Эрматовдан огоҳлантириш олди ва унинг сариқлари сони 4тага етди. Павел энди пешқадам “Бунёдкор”га қарши Ғузордаги ўйинда ўйнамайди.

Бундан ташқари бугун бўлиб ўтган ёшлар лигасининг 18-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Насаф" учрашувида майдон эгаларининг икки ҳимоячиси Сардор Раҳмонов ва Бобур Йўлдошев қизил карточка олишди. Регламентга кўра энди бу икки ўйинчи ҳам эртанги ўйинда майдонга туша олишмайди.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика