UZ

Сўнгги янгиликлар

10:35Омар Моманидан янги карикатура: Раньери эртаги якунланди8 10:25Ёзда "Эл-Классико" гувоҳига айланамиз7 10:01Европа лигаси. Штиндль 11 дақиқада учта гол урди1 09:28Агар Венгер «Арсенал»дан кетса Бельерин «Барселона» таклифини кўриб чиқади7 09:10Майкл Эссьен "Челси" сафида шуғулланмоқда8 08:45Айяватт Шриваддханапрабха: "Раньеридан умрбод миннатдормиз"13 08:26"Ал Сайлия" пешқадамга ютқазди3 08:18«Арсенал» Форнальсга қизиқиб қолди0 08:03Европа лигаси. 1/8 финалга чиққан барча жамоалар номи маълум20 07:38Манчини – «Лестер» бош мураббийлиги учун асосий номзод10 06:00Спортчилар ижтимоий тармоқларда13 03:37Европа лигаси. “Фиорентина”, “Астра”, “Тоттенхэм” ва “Лудогорец” мусобақа билан хайрлашди10 03:17Европа лигаси: “Олимпиакос”, “Рома”, “АПОЭЛ”, “Бешиктош”, “Андерлехт”, “Аякс” ва “Ростов” кейинги босқичда7 03:00“Лестер” Раньери билан хайрлашди28 23:50“ПСЖ” президенти: “Вератти сотилмайди”4

07 июн 15:29
Янгиликлар

Олий лига. 11-тур рамзий терма жамоаси

Маълумки, сайтимиз орқали олий лиганинг ҳар бир тур ўйинлари якунига етганидан сўнг тур рамзий терма жамоасини бериб боряпмиз. Бугун 11-тур рамзий жамоасига тўхталамиз.
Сайтимиз ижодкорлари билан келишган ҳолда рамзий термани тузиб чиқдик. Бу сафар энг яхшилар қаторидан “Нефтчи”, “Пахтакор”, “Насаф”, “Локомотив”, “Сўғдиёна”, “Машъал”, “Қизилқум”, “Бунёдкор”, “Олмалиқ” клубларида тўп тепаётган футболчилар ўрин олди. Айрим сабаларга кўра, “Навбаҳор”, “Андижон”, “Металлург”, “Бухоро” ва “Динамо” жамоаларидан ҳеч ким тур рамзий термасига киритилмади.



ДАРВОЗАБОН
Ғайрат Ҳасанов (“Нефтчи”)

Бу сафар турнинг энг яхши дарвозабони деб “Нефтчи” посбони Ғайрат Ҳасановни топдик. Тошкентда “Бунёдкор” билан кечган баҳсда Ҳасанов ўз дарвозасини яхши қўриқлади. Жамоасини гол бўладиган учта яққол вазиятдан қутқариб қолди. Қолаверса, ўзини жамоа етакчиси сифатида ҳам кўрсата олди.




ҲИМОЯЧИЛАР
Александр Мерзляков (“Пахтакор”)
Ҳамза Каримов (“Насаф”)
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)


Бу турда уч нафар ҳимоячи бошқаларга нисбатан ажралиб турди. Булар - Александр Мерзляков, Ҳамза Каримов ва Ислом Тўхтахўжаев. Мерзляков “Металлург” билан кечган баҳсда ҳам гол урди, ҳам голли узатмани амалга оширди. Ҳамза Каримов сафарда “Қизилқум”га қарши учрашувда гол урган Игорь Таранга тўпни етказиб берди. Қолаверса, ўзи ҳам бир неча бор ҳужумларга қўшилди. Бу турда “Локо” етакчиларидан бири Ислом Тўхтахўжаев ҳам тўп киритишга муваффақ бўлди.



ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Сардор Эминов (“Сўғдиёна”)
Мирзоҳид Ғофуров (“Машъал”)
Фаррух Ҳайдаров (“Қизилқум”)
Дилшод Жўраев (“Бунёдкор”)
Александр Алимпиевич (“Олмалиқ”)


11-тур рамзий термасидан беш нафар ярим ҳимоячи жой олди. Сардор Эминов “Андижон” дарвозасига иккита тўп киритган бўлса, Мирзоҳид Ғофуров Муборакдаги беллашувда ажралиб турди. У чап қанотда фаол ўйин кўрсатди. Равшан Ҳайдаров кашф қилган ўйинчилардан бири Фаррух Ҳайдаров “Қизилқум” - “Насаф” беллашувида чиройли ўйин кўрсатди.

“Бунёдкор”нинг таянч ярим ҳимоячиси Дилшод Жўраев ҳам бу турда яхши ҳаракат қилган. У аввалги ўйинларда кўпинча рақибларга қўполлик ишлатиш билан ажралиб турарди. Аммо “Нефтчи” билан кечган учрашувда “тоза” ўйнашга ҳаракат қилди. Рақиб дарвозаси томон икки-уч марта зарба ҳам берди. “Олмалиқ”нинг универсал футболчиларидлан бири Александр Алимпиевич эса бу турда иккита гол уришга муваффақ бўлди. Ва унинг голлари жамоага навбатдаги уч очкони тақдим этди.



ҲУЖУМЧИЛАР
Зоҳир Қўзибоев (“Машъал”)
Рўзимбой Аҳмедов (“Нефтчи”)


Ҳужум чизиғидан Зоҳир Қўзибоев билан Рўзимбой Аҳмедов ўрин олди. Ва ниҳоят 11-турга келиб “Машъал” уйдаги илк ғалабасини нишонлади. “Навбаҳор”га қарши беллашувда ҳисобни очиш Зоҳир Қўзибоевга насиб этди. Шу пайтгача фаолиятини биринчи лигада ўтказган Қўзибоев секин-аста олий лигада ҳам ўзини кўрсата оляпти. Бу гол Зоҳирнинг олий лигадаги бешинчи голи бўлди.

Ўтган турда гол урган Рузимбой Аҳмедов бу сафар тўп кирита олмаган бўлса-да, “Бунёдкор” билан кечган баҳсда яхши ўйин кўрсатди. У ҳужумда бир ўзи ҳаракат бўлишига қарамай, “Бунёдкор” ҳимоячиларига етарлича ташвиш келтира олди. Қолаверса, сўнгги дақиқаларда “Нефтчи” томонидан урилган голда ҳам Рўзимбой иштирок этди.



БОШ МУРАББИЙ
Мурод Исмоилов (“Нефтчи”)

Рамзий терма жамоага бош мураббий этиб “Нефтчи” устози Мурод Исмоиловни танладик. Яхши биласиз, Тошкентда “Бунёдкор”дан очко олишни ҳар ким ҳам уддалай олмайди. Аммо “Нефтчи” бир очко олишни уддалади. Албатта, қўлга киритилган дурангда Мурод Исмоиловнинг ҳам ҳиссаси катта. Мурод Музаффарович бошчилигидаги жамоа ушбу мавсум ёмон ўйин намойиш этмаяпти. Фақат натижалар борасида бироз оқсаяпти, холос. Ўйлаймизки, “Нефтчи” ўзини тўлиқ тиклаб олиши учун ҳали бироз вақт керак бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Бунёдкор" ҳам Саудия Арабистонидан қуруқ қайтди
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Бунёдкор"... 405
Испания. «Реал» «Валенсия»га ютқазди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинида... 113
"Валенсия" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар маълум
Испания чемпионатининг қолдирилган ўйинларидан бири... 80
Андрей Микляев: "Ҳужум қилмай ғалаба қозониб бўлмайди"
ОЧЛ-2017 илк туридан ўрин олган "Ал Таавон" -... 75
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: