UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  0 07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  16 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4

ОЧЛда Ўзбекистонга 4та ўрин берилиши мумкин... Янгиликлар

ОЧЛда Ўзбекистонга 4та ўрин берилиши мумкин...

Келаси йил ОФК томонидан Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги учун кимга нечта жой ажратилиши 25 ноябрь куни маълум бўлади.
Маълумотларга кўра, 1 ноябрга қадар Ўзбекистон чемпионатида иштирок этувчи 4та жамоа Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш учун тегишли ҳужжатларни ОФКга тақдим этиши керак. Айни пайтда 2014 йилги мавсумда халқаро майдонларда биздан нечта жамоа иштирок этиши номаълум. Бироқ ОЧЛда мунтазам иштирок этиб келадиган ҳар бир мамлакат ўзидан 4та жамоа номини маълум қилиши лозим. Катта эҳтимол билан 4та ўриндан 2таси тўғридан тўғри гуруҳ ўйинларида иштирок этади. Агар бу қарор кучга кирса, Ўзбекистон шарафини "Бунёдкор" ва "Локомотив" жамоалари лига ўйинларида ҳимоя қиладилар. Плей-офф ўйинларида эса "Насаф" ва "Пахтакор" гуруҳ босқичи учун кураш олиб боради. Янги мавсумда плей-офф ўйинлари уй-сафар тизимида ўтказилади. Шунингдек, 1+1, 1+2, 1+3, 2+1 ва 2+2 кўринишдаги йўлланмаларга ҳам эга чиқишимиз мумкин. Агар, "Пахтакор" жамоасини ОФКга тегишли ҳужжатларни тақдим этаётганлигини инобатга олсак, плей-оффдаги ўринларимиз сони биттадан кўп бўлишини тахмин қилиш қийин эмас.

Янги йилдан эътиборан, Қувайт, Иордания ва Баҳрайн жамоалари ҳам ОЧЛда тўғридан тўғри ёки плей-офф кўринишида йўлланмага эга бўлишга яқин турибди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика