Latest news

03:21Испания кубоги. “Барселона” сафарда ғалаба қозонди20 03:21Кубок Испании. 1/4 финала. «Барселона» на выезде одолела «Реал Сосьедад»0 03:04Италия кубоги. “Рома” “Сампдория”ни йирик ҳисобда мағлуб этди1 03:04Кубок Италии. 1/8 финала. «Рома» забила 4 гола «Сампдории»0 02:48Африка кубоги. Сенегал ғалаба қозонди3 02:48Кубок Африки. 2-й тур. Сенегал победил Зимбабве0 02:32Адебайор “Арсенал”нинг муаммоси ҳақида тўхталди1 02:32Адебайор: «Проблема „Арсенала“ в том, что это лишь Озил и Санчес»0 01:57Испания кубоги. “Атлетико” йирик ғалабага эришди3 01:57Кубок Испании. 1/4 финала. «Атлетико» разгромил «Эйбар»0 01:11Ривалдо: “Коутиньонинг “Барса”га ўтиши клуб фойдасига хизмат қилади”5 01:11Ривалдо: «Подписание Коутиньо пойдёт на пользу „Барселоне“»0 00:17“Реал Соседад” - “Барселона”: таркиблар маълум26 00:17Кубок Испании. 1/4 финала. «Атлетико» принимает «Эйбар», «Барселона» в гостях у «Реал Сосьедада»0 23:37“Атлетико” президенти: “Гризман хали кўп йиллар бизнинг футболчи бўлади”2

09 nov 08:45
News

ОЧЛ ФИНАЛИ. КИМ ҒОЛИБ БЎЛАДИ?

Бугун Осиё Чемпионлар лигасида финалнинг жавоб учрашуви бўлиб ўтади.
Унда "Гуанчжоу Эвергранд" ўз майдонида "Сеул" ФКни қабул қилади. Биринчи баҳс Кореяда 2:2 ҳисобида якунига етганди. Биз учрашув иштирокчиларининг жавоб беллашуви олдидан фикрларини эътиборингизга тақдим этамиз.

Маурисио Молина (Сеул ФК ярим ҳимоячиси):
- ОЧЛни ютиш жуда ажойиб ва мен бундай бахтга эришишни яна бир бор истаган бўлардим. Чемпион бўлишни кўпроқ хоҳлаяпман, лекин рақибимиз жуда кучли жамоа. Уларни тажрибали мураббий бошқармоқда. Биз Хитойга ғалаба қозониш учун ташриф буюрдик. Ўйлаймизки, "Сеул" тарихида янги саҳифани ёзамиз.

Жнг Жи (Гуанчжоу Эвергранд ярим ҳимоячиси): - Финалдаги ғалаба менга кўп нарсани билдиради. Англия ва Хитойда ички мусобақаларда ғолиб чиққанман, бироқ ҳали халқаро ютуқларга эришмаганман. Футболчиларнинг барчаси ўйинда майдонга тушиб, бор кучини сарфлашга тайёр турибди. Хотиржамликни сақлаган ҳолда бутун эътиборимизни ўйинга қаратишимиз шарт.

Дарио Конка (Гуанчжоу Эвергранд ярим ҳимоячиси): - Биринчи баҳсда рақибни бевосита майдонда ўргандик. Энди эса улардан кучли эканлигимизни исботлашга уринамиз. Ўтган йилги тажриба менга кўп ёрдам берди. Ҳар қандай мусобақада илк бор майдонга тушганингда муаммоларга дуч келасан. Финалгача қийин йўлни босиб ўтдик. Бизни кубокдан бир баҳс ажратиб турибди. Финалда бор кучимизни ишга солиб, мухлисларимиз кўз ўнгида байрам қилишга уринамиз.

Ёнг Су Чой (Сеул ФК бош мураббийи): - К лиганинг 30 йиллигига бағишлаб, финалда зафар қучишни кўзлаяпмиз. Шунингдек, жамоа тарихига янги битикларни ёзиб қўйишда бу жуда муҳим. Футболчиларда иштиёқ юқори. Улар бутун жамоа сифатида ўйинга шай ҳолатда. Чемпионларга хос руҳиятга эгамиз. Ҳозир ўйинга режаларимизни айтмайман, буни учрашув давомида кўриб оласизлар. Беллашувга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатишга тайёрмиз.

Марчелло Липпи (Гуанчжоу Эвергранд бош мураббийи): - Барчамиз ҳал қилувчи баҳсга шай ҳолатдамиз. "Сеул"ни ҳурмат қиламиз, лекин ўз кучимизга ишонган ҳолда айтаманки, биз ғалаба қозонамиз. Мухлислар билан биргаликда уни нишонлаш иштиёқида ёняпмиз. Учрашув осон кечмаслиги турган гап. Бундай шароитда ишқибозларнинг ёрдами жуда асқотади. Футболчиларда босим йўқ, аксинча иштиёқ кучли. Бир ярим йилдан буён жамоа муваффақиятларга эришиш йўлида тер тўкиб келди. Энди ўша фурсатни қўлдан чиқармаслик зарур. Футболчилар халқар саҳнада ном қозонишлари бу катта имконият. Ўйинчилар сезиларли даражада ўсишга эришдилар. УЕФА Чемпионлар лигаси ёки Осиё Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ўртасида катта фарқ йўқ. Лекин жаҳон чемпионатидаги ғалаба ва финални ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди.

Жамоамиз сафида легионерлар бошқа клубларникидан кўп эмас. Клубим Хитой жамоаси ва ғалаба маҳаллий ўйинчилар учун, Хитой футболи тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга. Баҳсдан олдин имкониятларни барибир тенг баҳолайман.


Беҳзод Назаров тайёрлади.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

АПЛ. Марказий ўйинда кучлар тенг келди
АПЛ 21-туридан ўрин олган МЮ - "Ливерпуль" баҳси бўлиб ўтди. 133
АПЛ. "Эвертон" "Манчестер Сити"ни шарманда қилди
Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Эвертон"... 93
"Севилья" - "Реал Мадрид". Таркиблар маълум
Испания чемпионати 18-туридан ўрин олган "Севилья" -... 76
“Севилья” “Реал”нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди
Испания чемпионатининг 18-турида “Севилья” ўз майдонида чемпионат... 75
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook