Latest news

01:45Роналду, Хамес ва Данило “Сельта”га қарши ўтказиб юборишлари мумкин4 01:20“Лестер” Уллоани 2 млн. еврога “Алавес”га сотишни истамади 0 00:55Умтити: “ПСЖ”дан шахсий реваншимни оламан”5 00:30Иньестага Қиролича София номидаги соврин топширилди6 00:05Клаессон фаолиятини “Краснодар”да давом эттиради1 23:35“Сўғдиёна” бир ҳафта ичида 3та ўйин ўтказади3 23:15“Ливерпуль” Марковични “Халл Сити”га ижарага берди0 22:55FA Венгерга нисбатан айблов эълон қилди3 22:40Ибрагимов, Пардаев, Шихов, Қуттибоев, Мерзляков “Бухоро”ни тарк этиш арафасида44 22:15Расман. “Эвертон” ҳужумчиси Деулофеу ижара асосида “Милан”га ўтди6 21:55Olamsport: Истоминнинг ўйини ҳақида барча нарса, Хэй 5 та жанг ўтказмоқчи ва бошқа хабарлар2 21:35Бэйл тўп билан ишлашни бошлади15 21:35Бэйл начал работать с мячом0 21:14ЖЧ-2018нинг қуръа ташлаш маросими Кремлда бўлади15 21:14Жеребьевка ЧМ-2018 состоится в Кремле0

30 oct 20:18
News

Нодирбек Тўйчиев: "Келаси йили олий лигада "Андижон"дан умидимиз катта"

Юртимизда футбол мавсуми якунланиб бормоқда. Ўтган якшанба куни биринчилик баҳслари ниҳоясига етди.
Кутилганидек, “Андижон” ва “Машъал” жамоалари мавсумни кўтаринки руҳда ўтказиб олий лига йўлланмасини қўлга киритишди. “Андижон”нинг бир йил ичида кучлилар сафига қайтишида раҳбарият, мураббийлар ва футболчилардан ташқари жамоамиз мухлисларининг ҳам ўзига яраша ҳиссаси бўлди. Умуман олганда, “Андижон” жамоасининг қандай мухлислари борлигини ҳамма яхши билади. Биринчи лига якунлангани боис “Андижон” фан-клуби раиси Нодирбек Тўйчиев билан суҳбатлашдик.

- Авваломбор, жамоамиз олий лигага чиққани билан барча мухлисларни табриклайман, - деб сўзини бошлади Тўйчиев. - “Андижон” фан-клуби жорий мавсумда ўз ишини ситқидилдан бажарди. Гарчи биринчи лигада тўп сурганига қарамай, биз жамоамизни худди олий лигада бўлганидек қўллаб-қувватладик. Шуни айтишим керакки, кўпчилик ўтган йили Азамат Абдураимов “Андижон”ни биринчи лигага тушириб юборди деб ўйлаган бўлиши мумкин. Лекин ундай эмас. Йил бошида Александр Аверьянов селекция ишларини кўнгилдагидек олиб бормагани жамоамизни муваффақиятсизликка олиб келганди. Тўғри, Абдураимов бош мураббийлиги пайтида жамоамиз олий лигани тарк этди. Шунга қарамай, бу мураббийга кўпроқ ва имконият бериш керак. Қолаверса, мухлислар ҳам мураббийни тушунишлари лозим. Агар 5-6 йил имконият берилса, ҳар қандай мураббий яхши жамоа шакллантира олади. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади. Гарчи, вазифа муддатидан олдин бажарилган бўлса-да, жамоамиз сафардаги сўнгги иккита учрашувни ҳам ғалаба билан якунлади. Балки айрим ишқибозлар охирги ўйинлар аҳамиятсиз ва “Андижон” ютқазади деб ўйлаган бўлишлари мумкин. Яна бир бор олий лига билан барчани табриклайман. 

- “Андижон”ни бир йил ичида кучлилар сафига қайтишига мухлислар ишонишганмиди?

- Ҳа, бунга юз фоиз ишонгандик. Кўрдинглар, жамоамиз мавсумни муваффақиятли ўтказиб ўз олдига қўйган вазифани уддалади. 

- Энди келаси йили олий лигада стадионда мухлислар сони кўпайса керак?
- Каласи йили “Андижон” жамоасининг ташкил этилганига 50 йил бўлади. Олий лигага чиқиб жамоамиз бу байрамга муносиб совға қилди. Ишоанмизки, Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин ва Рўзиқул Бердиев сингари Азамат Абдураимов ҳам олий лигада ўзини кўрсатади. Худо хоҳласа, жамоамиз чиройли ўйинлар кўрсатса стадионга мухлислар албатта қайтишади. Барибир олий ва биринчи лига ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Келаси мавсумда ишқибозлар ҳамда фан-клубимизни “Андижон”дан умиди катта. Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади.
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 170
Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
Ўзбекистон терма жамоасининг Дания U23 га қарши асосий таркиби эълон қилинди
Ўзбекистон футбол федерацияси расмий "твиттери" бугун Дания ... 82
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 78
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook