UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33Ла Лига. "Реал Мадрид" "Реал Сосьедад"га қарши ўйин учун бошланғич таркибини одатдагидек эрта эълон қилди  6 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  10 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  40 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  430 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  18 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  12 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  1 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6

НИМАГА ЭРИШМОҚЧИМИЗ? Янгиликлар

НИМАГА ЭРИШМОҚЧИМИЗ?

Аввало, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Иордания тўсиғидан ўтиши ва омадимиз келса, Жанубий Америка қитъаси вакили билан бўлиб ўтадиган учрашувда муваффақият қозонишини барча-барчамиз истаяпмиз.

Лекин шу иш амалга ошмай қолса, «Қатар билан ўйиндан сўнг, биз ОАВ томонидан тазйиққа учрадик ва терма жамоа ҳамда унинг атрофидагилар иккига бўлиниб қолди», деган гапни эшитмаслигимиз учун фақат яхшилик ҳақида ўйлашимиз керак деб ўйлайман.

Мираброр Усмонов «Футбол шарҳи»да Миржалол Қосимов олдига терма жамоамизни ёшартириш вазифаси қўйилди деб айтди. Аммо ЖЧга чиқиш вазифаси қўйилмаган деб таъкидламади. Демак, қўлга киритилган 14 очко мақтаниш учун арзигулик натижа эмас, олдимизда Бразилияга чиқиш учун имконият йўқ эмас. Балки бу фантастикадир, аммо бор. Ҳозир кўпчилик Миржалол Қосимовни танқид қиляпти, агар омадимиз келиб ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиб қолсак, нима бўлади? Фикримиз туб ўзгарадими? Келинг, шунинг учун барча-барча бир-бирига қўлини чўзсинда, ярашиб олсин. Улуғ кунларда сен-менга бориш яхши эмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу билан мен на Қосимов томонида, на ОАВ томонидаман, аммо... 

Афсуски, сўнгги кунларда ОАВни «заказ»чига чиқариб қўйишди. Балки, журналистлар ичида виждонини сотганлар бордир, лекин мен билганлар ичида йўқ. Шунинг учун бўлиб ўтаётган воқеаларни кўра била туриб, ҳамкасбларимга нисбатан қилинаётган тухматлар аслида асоссиз эканлигини исботлаб кўрмоқчиман. Бу ерда Миржалол Қосимовни айбламайман. У кишини ҳаммамиз ўзбек футболининг афсоналаридан бири сифатида хурмат қиламиз. Шунчаки, Миржалол Қўшоқовичга ахборот етказувчи манбалар ҳамкасбларимга нисбатан яхши иш қилмаяптилар.

  • Куни кеча Хайрулла Холиқов Миржалол Қосимов билан учрашиб, ундан эксклюзив интервью олди. Унда ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаевни журналистлар устида туриб, махсус акция уюштиргани ҳақида гап борган. Ишонинг, ундай эмас, баъзи ҳамкасбларимни пул олган деган фикрга келиш эса яхши эмас. «Стадион.уз» сайтини хурмат қилган ҳолда шуни айтаманки, улар айни пайтда футбол сайтлари ичида рейтинг бўйича «уфф.уз» ва биздан кейин учинчи ўринда турадилар. Агар Миржалол Қосимовни ёмон отлиққа чиқариш керак бўлганида, «заказ»чи аввало кўпроқ мухлис кирадиган сайтга мурожаат қилар эди. Кейин эътибор берган бўлсангиз, деярли ҳеч бир газетада бундай танқид чиқмади. Газеталарга ҳам «заказ» билан чиқилмаган. Акс ҳолда, менинг хабарим бўлар эди. 2 нафар киши билган гап, ҳеч қачон бир ерда узоқ ушланиб қолмайди. Агар орамизда шундай журналист борлигини билсак, ишонинг, биз уни ўзимиз сафимиздан чиқариб юборамиз. 

Мен ҳақимда Миржалол Қосимов қандай фикрда? Тўғриси, бу мен учун қизиқ эмас, агар киши ўз ишини виждонан бажрадиган бўлса, атрофдагиларни фикри ўз аҳамиятини йўқотади. Миржалол Қўшоқович, шу мақола орқали Сизга айтадиган гапим шуки, журналистлар ичида пулни деб Сизга қарши ҳеч ким чиқмади! ЖЧга жуда-жуда яқин турган эдик. Ҳаммадан кўра кўпроқ Сизга алам қилди, Гейнрих учун сўнгги имконият эди. Жепаровда ҳали бундай «шанс» яна бўладими ёки йўқми, ҳеч ким кафил эмас. Бу Ўзбекистон учун катта байрам эди. Шунинг учун ОАВ ва мухлисларга алам қилди! Ҳозирда ёмон отлиққа чиқиб қолган Шуҳрат Шокиржоновнинг ўша мақоласини ўқиган эдим. У киши Абрамов қайтсин демади. Шунчаки хориждан мураббий керак деди. У кишига ҳаммадан ҳам кўпроқ алам қилгани сабаб, яқин таниши Жанубий Кореяда бўлиб ўтган ўйин натижасидан қон босими ошиб, эртаси куни бу дунё билан хайрлашди! Бу гапларни ёзишни менга ҳеч ким илтимос қилмади. Шунчаки воқелар ривожини кузатиб туриб, иш жиддий тус олаётганлиги, мухлис ва ОАВ иккига бўлиниб қолаётганлиги охир-оқибат биз учун қимматга тушиши мумкинлиги учун ёзяпман.

Энди бевосита «бойкот» масаласига келсам. Бундай бўлмаган-ку, ахир?! Ливан билан ўйингача «бойкот» қилинган ва ундан кейин ҳаммаси жойига тушиб кетди. Менимча, «бойкот» ҳақида Азиз Ҳайдаров аниқ ва тиниқ жавоб берди. Биз менсимаган Ливан аслида ёмон жамоа эмас эди. Голни биз урдик, ўша пайтда футболчиларнинг қувончини бир эсланг. Бу ўйинда ҳаммадан ҳам кўра Ал Самад ўз постини ажойиб тарзда қўриқлагани бўлди. Ёдингизда бўлса, бир қанча вазиятларда Ливан посбони ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олганди. Энг босиқ ўйинчимиз Одил Аҳмедовни бирон маротаба гол урганидан кейин бутун вужуди билан қувонганини қачон кўргансиз? Осиё Кубогида Қатар дарвозасига урган голидан кейинги ҳолати бундан мустасно. Ҳаттоки, Eвролигада урган голида ҳам бу даражада қувонмаган Одил, қувончидан Насимовни «еб» қўяй деди-ку! Балки Гейнрихнинг даври ўтгандир. Ўзбекистон - Қатар учрашувидан кейин икки футболчини кўзида ёш кўрдим, бири Гейнрих, иккинчиси Аҳмедов эди! «Қатар билан ўйиннинг биринчи бўлимида Гейнрих атайлаб гол урмади», деган гаплар фитнадан бошқа нарса эмас. Куни кеча бир танишимдан Одил атайлаб терма жамоа учун ўйнамаяпти деган гапни эшитдим ва бу ҳақда улар ўзларига яқин бўлган инсонларни ишонтириб юришган экан. Балки етар? Қачонгача мураббий, ОАВ ва футболчи ўртасида фисқу-фасод гапларни тарқатиш мумкин? 

Айни пайтда мен таклиф қилишим бўлган бир нарса шуки, Миржалол Қосимов ва ОАВ бир ерга тўпланишимиз ва очиқ мулоқот қилган ҳолда барча гина-қудратларга барҳам беришимиз керак! Лекин ҳақиқатдан ҳам орамиздан чиқиб кетиши керак бўлган журналист йўқ эмас! 

2011 йили Абрамов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманларидан бирида сайтимиз мутахассисни очиқчасига кескин танқид қилган эди. Натижада энди-энди ОАВ ичига кириб бораётган ўша мухбиримиз ўз аккредитациясидан маҳрум бўлди. Баъзи вазиятлар бўлганки, Санжар Ризаев билан айтишиб ҳам қолганман (бунга Абрамовни алоқаси йўқ, профессионал иш фаолияти туфайли). Бу гапларни нима учун ёзяпман, демоқчиманки, статистикага назар солсак, биз кўпроқ Абрамовни танқид қилганмиз. Ҳаммамиз яхшилаб ўйлаб кўрайлик, бу билан нимага эришмоқчимиз?

Келинг, дўст бўлайлик! Келинг, Иордания билан ўйинга муносиб тайёргарлик кўрайлик! Келинг, ҳамма-ҳаммаси ҳеч бўлмаса шу саралаш босқичи якунига етгунича ўз жойида қолсин. 

Нодирхўжа Юлдашев

Қуйидаги суратни барчангиз кўриб турибсиз. Улар орасига нифоқ туширишни истаётганлар, уялинг!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика