25 oct 11:58
News

Неймар: “Пепенинг провокациясига учрамаслик йўлини биламан”

“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар, Испания чемпионати 10-тур доирасида “Реал”га қарши ўйинга қандай тайёргарлик кўраётгани хусусида фикр билдириб ўтди.

“Сентябрда бўлиб ўтган Португалияга қарши ўртоқлик учрашувидан олдин мен ва менинг терма жамоадаги шеригим Тиаго Силва видеоматериал олдик. У ерда қандай қилиб Пепенинг провокациясига учрамаслик ҳақида маълумот келтириб ўтилган эди.

Бироқ бу видеоматериал нафақат мен учун балки бутун Бразилия терма жамоаси учун тайёрланган эди”, - дейди Немар “Globo TV”га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Бразилия ушбу учрашувда Португалия устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook