15 nov 11:37
News

"Нефтчи"нинг кенгайтирилган рўйхатида 20га яқин футболчи бор

2014 йилда медаллар учун курашишни режалаштираётган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси селекция ишларига жиддий эътибори қаратмоқчи.
Янги мавсумда "Нефтчи" мухлислари Фарғонада легионер футболчиларни кўриб ажабланмасалар ҳам бўлаверади. Шунингдек, жамоа яхши ҳужумчига мухтожлиги маълум қилинган. Тенг кучли жамоаларни кўпайиб бораётганлиги боис жамоаларга яхши ўйинчиларни осонликча қўлга киритиш қийинлашиб бораяпти. Аксар жамоалардан фарқли равишда "Нефтчи" футболчиларининг маош ва мукофот пуллари ўз вақтида берилиши футболчиларда жамоага нисбатан катта қизиқиш уйғотиши мумкин.

Маълумотларга кўра жамоада мураббий ҳам ўзгариши мумкин. Ёдингизда бўлса давралар оралиғида "Нефтчи" раҳбарияти Мурод Исмоиловга бош мураббийлик постини таклиф қилган эди. Бироқ мураббий "Пахтакор"ни қийин вазиятда ташлаб кета олмади, натижада Амет Мемет Фарғонада иш бошлади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook