UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  0 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  3 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:1 (матнли трансляция)  5 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  128 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9

“Нефтчи”да бир қатор ўзгаришлар юз берди Янгиликлар

“Нефтчи”да бир қатор ўзгаришлар юз берди

Бугун яъни май ойининг илк санасида “Нефтчи” клубида бир қатор ўзгаришлар юз берди.

Жумладан клуб директори вазифасида ишлаб келган Ҳикматулло Насриддинов ва шунингдек бунгача мураббийлар штабида фаолият юритиб келган катта мураббий Шамил Исеев, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Элдор Сакаев, мураббий Диёр Мирзабоев ва матбуот котиби Аброр Деҳқонов билан  жамоа дўстона муносабатда хайрлашишга қарор қилди. Уларнинг клуб равнақи учун қилган хизматлари учун миннатдорчилик билдирган холда келгуси фаолиятларида омад тилаймиз.

Раҳбарият мураббийлар штабига маҳаллий ёш мураббийлар Сергей Лебедев, Баҳром Ҳайдаров ва Шерзод Раимжоновни жалб этди. Мухлисларга яхши маълумки ушбу трио жамоамиз учун бегона эмас. Сабаби уларнинг ҳар бири илгари футболчилик фаолиятининг асосий қисмини айнан “Нефтчи” жамоасида ўтказганди. Сергей Лебедев илгари мураббий сифатида ҳам ишалаганини ишқибозлар яхши билишса керак. Маълум танаффусдан сўнг мураббий яна жамоага қайтди.

Клуб техник директори лавозимида эндиликда Султон Зайлобидинов фаолият юритадиган бўлди. Жамоамизнинг янги мураббийлари ва бошқа ходимларига келгуси фаолиятларида омад тилаб қоламиз. 


Исломбек Рустамбеков, "Нефтчи" матбуот котиби.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика