UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  2 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  13 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  32 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

"Нефтчи" Монаховга жавоб бериб юборди Янгиликлар

"Нефтчи" Монаховга жавоб бериб юборди

Трансфер бозорида анча фаоллик кўрсатаётган Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида ўзгаришлар давом этади.
Бундан бироз олдин, жамоа йиғинига Павел Смоляченко ва мураббий сифатида таклиф этилган Абдумажид Тоировнинг қўшилгани хусусида хабар бериб ўтгандик.

Афтидан жамоа бош мураббийи Амет Мемет иккита тенг кучли таркибни шакллантирмоқчи. Нега деганда, клуб селекцияга катта эътибор қаратиб, кун-ора янги футболчиларни синовдан ўтказмоқда. Масалан Павел Смоляченко бугун собиқ жамоасига қайтиб, "Гулистон"га қарши кечган баҳсда майдонга тушди. Ваҳоланки, Смоляченко (фотода) кеча "Динамо" билан бирга эди.

Бундан бир неча кун олдин кўрикдан ўтиш учун ташриф буюрган украиналик ҳимоячи Антон Монахов бугунги ўйинда жамоа таркибида кўриниши бермади. Олинган маълумотларга кўра, бу футболчига мураббийлар штаби жавоб бериб юборган.

"Нефтчи" бугун Қибрайда Динамо билан ҳам назорат учрашувида майдонга тушади. Кеч соат 17:30да бошланиши режалаштирилган ўйинда жамоанинг бошқа футболчилари Ғайрат Ҳасанов, Шавкат Насибуллаев, Иқбол Акрамов, Мансур Саидов, Зайниддин Тожиев каби ўйинчилар синаб кўрилади.

Бугун "Гулистон"га қарши кечган ўйинда  "Нефтчи" рақибининг жиддий қаршилигига дуч келди ва ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Жамоа сафида ҳаракат қилган ўйинчилар билан танишинг.

"Нефтчи": Ҳислат Чилматов, Ғайрат Жумаев, Абдумажид Тоиров, Шукурали Пўлатов, Дилёрбек Эрматов, Вячеслав Пономарёв, Санжар Асқаралиев, Сардор Соибов, Павел Смоляченко, Носир Отақўзиев, Отабек Исроилов.
Захирадан майдонга тушганлар: Фарруҳ Турдиалиев, Иқбол Бобохонов, Иззат Ғаниев, Мирзакамол Камолов, Мўйдин Мамазулумов.
Голлар: П.Смоляченко, М.Камолов, М.Мамазулумов. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика