UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  17 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"НБУ-Осиё" иккинчи босқичга тайёргарлик кўрмоқда Янгиликлар

"НБУ-Осиё" иккинчи босқичга тайёргарлик кўрмоқда

Тошкентнинг “НБУ-Осиё” жамоаси ҳам биринчи лига жамоалари каби иккинчи босқич ўйинларига тайёргарлик жараёнини бошлаб юборди.
Бош мураббий Мухтор Қурбоновнинг championat.asia га маълум қилишича, жамоа аъзолари кеча пойтахтда йиғилди. Қисқа муддатли таътилдан қайтган футболчилар, йиғиннинг илк кунида бир маҳал енгил ўтказилган машғулотда қатнашди. Бугундан бошлаб эса футболчилар “НБУ-Осиё”нинг уй стадионида кунига икки маҳалдан шуғулланишмоқда.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, жамоани ҳозирча биргина Ҳусниддин Ғофуров расман тарк этди. Шунингдек биринчи босқичда ўзини кўрсатишга эришган жамоанинг етакчи ўйинчиларига олий лига клублардан қизиқиш бўлмоқда. Хусусан, дарвозабон Михаил Спиридиновни “Шўртан” кўрикдан ўтказиш учун йиғинига таклиф этган. Биринчи босқич ўйинларида муносиб иштирок этган “НБУ-Осиё” жамоаси сафида ўйнашни истаган футболчилар ҳам бугунги кунда талайгина. Масалан кеча жамоа йиғинига 10дан зиёд  футболчилар келишган. Уларнинг орасида таниқли ва номдор ўйинчилар йўқ, ҳаммаси асосан 2-лигада ўйнаб келаётган ёшлардир. “НБУ-Осиё” 26 июль куни “Сўғдиёна” билан, 27 июлда “Шўртан” билан синов-назорат баҳсини ўтказади.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика