UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  4 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  9 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  18 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  34 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  51

"Навбаҳор"нинг молиявий муаммоларига қачон барҳам берилади? Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг молиявий муаммоларига қачон барҳам берилади?

Олий лиганинг 7-туридан сўнг турнир жадвалида 6-ўринда бораётган "Навбаҳор"дан мухлислари миннатдор бўлса арзийди.
Чунки моддий жиҳатдан нисбатан ўзидан кўра барқарор бўлган клублардан анча илгарилаб кетган лочинлар гарчи моолиявий томондан ўз вақтида рағбатланмаётган бўлсада ҳар бир учрашувда жиддий курашмоқда. Ёдингизда бўлса мамлакат Кубоги 1/16 финал босқичи ўйини олдидан "Навбаҳор"нинг 5 нафар асосий таркиб футболчисини майдонга тушиши таъқиқланганди. Чунки ПФЛга бадал пули ўтказиб берилмагани учун шундай жазо қўлланилганди.

Ушбу муаммо ҳанузгача бартараф этилмаган. Бу кетишда ПФЛ янада кескин чора кўриши аниқ. Олинган маълумотларга кўра "Навбаҳор"да бу йил пул йўқ эмиш.

Футболчилар жорий йил ҳисобидан ҳалигача бирорта ҳам ойлик олишмаган. Ўзини номини сир сақлаши шарти билан бизга маълумот берган шахснинг айтишича, футболчилар 1-2та ўйинга мукофот пулидан ташқари бошқа ойликларни олишолмаяпти. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов йил бошида жамоага етакчи ва шу билан бирга номдор ўйинчиларни деярли текинга олиб келганди. Аммо молиявий муаммолар кўпайиб бораётгани ҳам мураббий ва футболчи ўртасидаги муносабатни илиқлигига салбий таъсир ўтказиб қўйиши мумкин.

Шундай муаммолар бўлсада жамоанинг 6-ўринни эгаллаб тургани бир томондан кишини хурсанд этмай қолмайди. Албатта бунда мураббийнинг роли катта. Аммо молиявий муаммолар бартараф этилмас экан, бу натижани ушлаб туриш осон бўлмайди. Бу кетишда жамоа иккинчи даврада тарқалиб кетиш ҳавфи ҳам борлигини айтиб ўтиш керак. Ўзингиз ўйланг натижа яхши бўлса-ю, раҳбарият томонидан шунга муносиб равишда рағбат бўлмаса кимнинг ҳам жамоада қолгиси келади. Бундай пайтда бош мураббийга ҳам осон эмас. Футболчиларни руҳий томондан минг зўр тайёрламасин, барибир моддий жиҳат биринчи ўринга чиқади. Ахир ким ҳам қуруқ раҳмат ёки мақтовга ишлагиси келади.

Олган маълумотларимизга кўра, ПФЛ ҳисоб рақамига ҳалигача бадал пўли ўтказилмаган. Кўрамиз ПФЛ "Навбаҳор" клубига яна қанча муддат бераркин. Ёки наманганликлар қачон бадал пулини тўлиқ ўтказиб бераркин.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика