20 dec 19:17
News

"Навбаҳор": Ёшлар сараланмоқда

9-19 декабрь кунлари “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида “Навбаҳор” футбол клуби ва Наманган вилояти номидан биринчи лигада иштирок этаётган жамоалар таркибига иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш мақсадида 1995-1997 йилларда туғилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида вилоят мусобақаси бўлиб ўтди.
Турнирда Наманган шаҳри ва вилоят туманларининг 12 та жамоаси тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришганди. Гуруҳларда биринчи ўринни қўлга киритган “Косонсой”, НОЗСК ва “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг биринчи ва иккинчи жамоалари финал босқич йўлланмасини қўлга киритишди. Мусобақанинг финал босқичида барча рақибларидан устун келган “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг биринчи жамоаси пешқадамликни қўлга киритди. “Косонсой” ҳамда Наманган олимпия захиралари спорт колледжи жамоалари эса фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритишди.

Мусобақадан ўрин олган учрашувларни “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штабидан Мустафо Байрамов, Нўъмон Ҳасанов, Тоҳир Мадраҳимов, биринчи лига вакили “Косонсой” жамоаси устози Меҳмон Солиҳўжаев ҳамда вилоятда фаолият юритаётган бир қатор мураббийлар кузатиб боришди. Мутахассислар турнир давомида ўзларини кўрсатган айрим ёшларни эса ён дафтарчаларига ёзиб қўйишди. Мазкур мусобақада ўзларини кўрсатган иқтидор эгалари “Навбаҳор”, “Косонсой” ва “Хотира-79” жамоаларининг қишки йиғинларида қатнашиб, кўрикдан ўтишади. Ишончни оқлаганлар эса 2014 йилги мавсумда вилоят жамоалари шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишади.
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook