Latest news

13:45"Оққушлар"дан "калтак" еган "фламинго" ва қўшимча дақиқалар қироли "Арсенал". 22-тур шарҳи1 13:28Қаршидаги "Марказий" стадионда ишлар қизғин ФОТО22 13:24Биринчи лига. “Машъал-2” Қашқадарё ҳокими кубогида иштирок этадиган таркибини эълон қилди0 13:14Александр Крестинин: "Биз гуруҳдан чиқишимиз керак"2 13:14Александр Крестинин: “Мы обязаны выходить из группы”0 12:52EPL Manager: Обзор двацать второго тура АПЛ0 12:43Olamsport: ХХР раиси Пекиндаги олимпия обьектларини кўздан кечирди1 12:26ФОТОМАҚОЛА. "Mortal Kombat"4 12:12Гуллит Марадонани Мессидан кучлироқ футболчи деб ҳисоблайди17 12:12Гуллит считает Марадону более сильным футболистом, чем Месси0 11:58Осиё Кубоги-2019. БААдаги стадионлар ва ўйин кунлари тасдиқланди 6 11:50Хедира: "Энди Кьеллинига қарши ўйнаш қандайлигини билиб олдим, ҳужумчилар учун афсусдаман"6 11:47Хедира: теперь я знаю, что такое играть против Кьеллини, мне жаль нападающих0 11:38Бухоролик мухлислар Агамуродов ва Саидовга миннатдорчилик билдиради27 11:32Самвел Бабаян: Йиғиндаги асосий эътибор Грузия билан ўйинга қаратилган эди72

11 jul 17:00
News

Мюнхенда ҳам, Дортмундда ҳам…

2000 йил Луиш Фигунинг “Барселона”дан “Реал”га, бир йилдан кейин эса Андреа Пирлонинг “Интер”дан “Милан”га ўтиши ўша вақтнинг энг шов-шувли трансферлари бўлганди.
2013 йилда 37 миллион еврога “Боруссия”дан “Бавария”га ўтган Марио Гётценинг трансферини ҳам шундай шов-шувга қиёслаш мумкин.

Германия терма жамоаси футболчиси Дортмунддан Мюнхенга ёки Мюнхендан Дортмундга ўтган навбатдаги ўйинчи бўлди. Балким бу ўтишларнинг энг ёрқини сифатида етти йил “Бавария” академиясида тайёрланган кейин Юрген Клинсман томонидан яроқсизга чиқарилиб асосий таркибдан четда қолган марказий ҳимоячи Матс Хуммелсни кўрсатишимиз мумкин.

2009 йилнинг ёзида “Боруссия”да бир йиллик ижарадан кейин, у “Боруссия” билан тўлиқ шартнома имзолади. Хуммелс ҳозир 24 ёш бўлишига қарамай нафақат “Боруссия”нинг балки терма жамоасининг ҳам асосий ўйинчиси бўла олди. Ҳимоячи сариқ-қоралар билан икки карра мамлакат чемпиони бўлди, 2012 йилдаги Германия кубоги финалида “Бавария” устидан 5:2 ҳисобида қозонилган ғалабада пенальтидан гол ҳам урган.

1999 йилда Кристиан Нерлингер хам “Бавария”дан “Боруссия”га ўтган. Дортмундда туғилиб Мюнхенда катта бўлган Кристиан маҳаллий гранд билан икки марта бундеслигани ғолиби бўлади. Бир марта Германия кубоги ва 1996 йилда УEФА кубогини ютган. 25 ёшида эса ярим ҳимоячи она шаҳрига қайтган. Шунингдек, Торстен Фрингс ҳам бу иккала жамоада ўйнашга улгурган.

Бу иккала Германия грандлари ўртасидаги ўйинчилар трансфери иккала йўналишда ҳам рўй берган. Германия терма жамоаси ўйинчиси Томас Хелмер 1992 йилги Европа чемпионатидан кейин “Бавария” билан шартнома имзолайди. 1989 йилда эса “Боруссия” билан Германия кубоги голиби бўлади. Мюнхендаги муваффақиятли ўйинларидан кейин уч карра бундеслига чемпиони, бир марта мамлакат ва УEФА кубоги соҳиби болади. Шунингдек у Германия терма жамоасига EВРО-96 ғолиби бўлишига ёрдам беради.

Штефан Ройтер ва Юрген Колер  “Боруссия”да кўзга кўринган фигуралар бўлгунича 1990 йилда “Бавария” билан Германия чемпиони бўлишган. “Ювентус”да ўйнаганларидан кейин Дортмундга ўтганлар. Оттмар Хитцфелд бошчилигида 1996 йилда мамлакат чемпионлигини, 1997 йилда УEФА Чемпионлар Лигасини қўлга киритишган. Кейинчалик 2002 йилда ҳам Германия чемпионлигига эришишган.

Шунингдек, “Бавария” бошқарувидаги Карл-Хайнц Руммениггенинг укаси Михаэл Руммениггени ҳам унутмаслик керак. Михаэл 1988 йилда “Бавария”дан “Боруссия”га ўтгунча уч карра Германия чемпиони бўлади. Янги жамоаси билан эса Германия кубогида ғалаба қозонган.

Тарихда ўйинчилар иккала жамоада ҳам титуллар соҳиби бўлганлигини мисолларда билдингиз. Охирги мавсумда мюнхенликлар бирданига учта соврин эгаси болишди. Гётценинг эса Мюнхенда ҳам муваффақиятлар четлаб ўтмаслигига ишончи комил, ҳар ҳолда у ҳали ёш ва истеъдодли ўйинчи.

bavaria-munchen.ru сайтидан Жавлонбек Юсупов таржимаси
Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Ўзбекистон терма жамоаси Грузия билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон терма жамоаси бугун Дубайда Грузияга қарши ўртоқлик... 288
Ўртоқлик учрашуви. Дания U-23 - Ўзбекистон 2:1
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда Дания ёшлар терма... 170
Olamsport: Истомин - Димитров баҳси бўлиб ўтди
Australian Openда иштирок этаётган теннисчимиз Денис Истомин чорак... 135
Бугун 18:00. Ўзбекистон - Грузия
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик... 91
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook