UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  260 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:3 (матнли трансляция)  27 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  11 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  8

Мурод Исмоилов: "Мағлубиятни тўлиқ ўз бўйнимга оламан" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Мағлубиятни тўлиқ ўз бўйнимга оламан"

Бугун бўлиб ўтган "Пахтакор"-"Олмалиқ" (1:2) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Дастлаб мезбонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.

"Бугун "Олмалиқ"ни чиройли ғалабаси билан табриклайман. Мағлубиятни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Йигитларни тайёрлай олмадим " - дея сўз бошлади Мурод Исмоилов.

- Бунга сабаб сифатида "Бунёдкор" ни мағлубиятга учратганларингиз бўлдими?

 Қисман ҳа. Шундай бўлсада болаларга шикоятим йўқ. Мен ҳар қандай жазо берса ҳам тайёрман. 

- Демак кетишга ҳам?

Агар шундай қилишса , ҳа.
 
- Бугун жамоа жисмонан яхши, аммо психологик жиҳатдан ...

Уч кун аввал ғалабани билгандим деганимда бироз кулишди. Ўша ўйиндан кейин тайёргарлик психологик жиҳатдан ортга кетди. 1 ҳафта аввал агар шу кетишда кетсак қийналишимиз мумкинлигини билгандим.

- Ўйиндан кейин ўзиз ҳам қизишиб кетдингиз.

Яхшиси келиб тарсаки туширсин, ўзимизга айтсин. Лекин рахматли онамни ҳақорат қилишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. Оналаримиз уйда ўтиришади. Ҳатони биз қиляпмизми, биз жавоб берамиз!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика