UZ

Сўнгги янгиликлар

12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  1 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   4 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  25 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  39

Мулоҳаза учун мавзу. Халилович 10 миллион евро тураркан, Акром Комилов-чи? Янгиликлар

Мулоҳаза учун мавзу. Халилович 10 миллион евро тураркан, Акром Комилов-чи?

Якунига етиб бораётган ҳафтанинг мен учун энг муҳим воқеаси Хорватия ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Ален Халиловичнинг 10 миллион евро эвазига “Барселона”га кўчиб ўтгани бўлди.
“Барса” анойи клублардан эмас ва нима қилаётганини жуда яхши билади. Ўзиям охирги ўн кун ичида Халиловичнинг Каталония клубига кўчиб ўтиши роса кўп гапирилди.

Загребнинг “Динамо” футбол мактаби тарбияланувчиси учун 10 миллион евро беришга ҳар кимнинг ҳам қўли бормайди. Умуман олганда, ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида Европа клублари пулни жуда авайлаб ишлатишяпти. Профессионал футболчилар билан боғлиқ трансферларда ҳам 10 миллион евро катта пул ҳисобланади. Лекин ўша ўйинчида нимадир борки, “Барселона” 10 миллион тўлашга рози бўлди.



Мен Халилович билан шахсан таниш эмасман, аммо 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ЖЧда унинг ўйинларини яқиндан кўрганман. Маълумки, ўтган йилнинг кузида БААда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги мундиалда Хорватия термаси биз билан бир гуруҳдан жой олганди. Гуруҳ ўйинлари якунида шундай бўлдики, Хорватия гуруҳдан чиқа олмади. Марокаш ва биз кейинги босқичга йўл олдик.

Дилшод Нуралиев шогирдларига қарши хорватлар сафида Ален Халилович асосий таркибда майдонга тушиб, адашмасам, ўйин охирларига яқин алмаштирилганди. Менга унинг ўйини ёқди, лекин жудаям зўр деб бўлмайди. Тўғри, индивидуал ҳаракатлари билан шерикларидан ажралиб тураркан, аммо футбол тили билан айтганда ВУНДЕРКИНД (ғаройиб болакай) эмасдек. Масалан, ўз вақтида Майкл Оуэн шунақа эди. Ингдиз ҳужумчисининг қандай “портлаб” чиққани эсимда.  

Аммо Халилович менинг назаримда жуда ғаройиб ўйинчи сифатида кўзга ташланмади. Албатта, битта турнир орқали футболчига баҳо бериш етарли эмас. Балки у клуби сафида ёшлар ўртасидаги бошқа мусобақаларда яхшироқ таассурот қолдиргандир. Ҳар ҳолда “Загреб” мавсум аввалида бекорга шу болани чемпионлар Лигаси заявкасига киритмаган бўлса керак.

БААдаги жаҳон чемипионати якунига етгач (биз гуруҳдан чиқдик ва Гондурасга мағлуб бўлиб уйга қайтдик), кўпчилик Дилшод Нуралиевдан футболчиларимизга Европадан қизиқиш бўлдими каби саволларни бера бошлади. Ўз навбатида Нуралиев икки ўйинчимизга қизиқиш бўлганини айтди. Лекин барибир жавоб мужмаллигича қолаверди. Кейин эса Янги йил байрамидан сўнг ЖЧда қатнашиб келган Акром Комилов Германия ёки Австрия клубига бораркан деган гап тарқалди. Орадан кўп ўтмай, фақат Австрия варианти қолди ва Акром Комиловнинг “Зальцбург” кўригига кетгани ҳақида ёзилди. Мана, ўша хабар чиққанидан бери бир неча кун ўтди ва футболчимиз Австрияда қолдими ё қайтиб келдими, қолган бўлса неча пулга сотилди, қайтган бўлса ҳозир қайси клубда шуғулланяпти, хуллас бу борада ҳаммаёқ жим-жит.



Ален Халилович трасферидан 10 миллион еврони қўлга киритган Хорватия клуби аниқ ютди. Чунки 17 ёшли футболчи учун ҳар ким ҳам бундай суммадан воз кечавермайди. Лекин ЖЧда уларни мағлуб этиб кейинги босқичга чиққанимиз ва кичик мундиалда Хорватиядан яхшироқ натижани қайд этганимизни ҳисобга олсак, бизнинг ўсмирлар жаҳон бозорида қанчага нархланишади? Улардан қимматми ё арзонми? Майли, 10 миллионни қўя турайлик, 5 миллион евро турадиган футболчимиз бормикин? (Германиянинг transfermarket.de сайти берадиган нархларга кўп ҳам ишонманг. Унда кўпинча тўқима суммалар кўрсатилади).

Журналист сифатида мени футбол молияси ҳар доим қизиқтириб келган. Футбол – бу бизнес. Яъни, спорт бизнеси. Биз ҳам бемалол ўйинчи тарбиялаб четга сотиш имкониятига эгамиз ва бунинг уяладиган жойи йўқ. Афсуски, бизда доим фалончи қизиқяпти, пистончига ўтаркан каби миш-мишлардан нарига ўтилмаяпти. Айниқса, ёшлар ва ўсмирлар борасида. Олий лига клублари молиявий қийинчиликдан азоб чекишаётган бир пайтда футболчи тарбиялаб сотиш жуда катта фойда беради, лекин қани ўша ўйинчилар? Ўзимизнинг клублар-ку нуқул текинига осилиб олишган, шундай экан, йўлини топиб уларни четга сотган маъқул эмасми?

Ушбу мақолани ёзишдан мақсад, Халилович 10 миллион евро тураркан, Акром Комиловнинг трансфери қанча деб унинг нархини суриштириш эмас, балки ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида клубларни ҳам ўйинчи тарбиялаб четга сотишга чақиришдир. Ахир шу эмасми, ўз-ўзини таъминлаш? Мен шунчаки ЖЧ-2013 иштирокчиси Акром Комиловнинг Австрияга боришидан хабар топгач, уни мисол сифатида келтирдим, холос. Қанийди, биз бехабар қолиб кетсак ҳам, Австрия матбуоти “Зальцбург” ўзбекистонлик ёш футболчи Акром Комиловни фалон суммага сотиб олди деб бутун оламга жар солса. Шунинг ўзиёқ бизга катта хурсандчилик ато этмайдими? Хўш, бу борада сиз қандай фикрдасиз?



Хайрулла ХОЛИҚОВ.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика