Latest news

17:12Михайлович: "Макси Лопес ҳалигача ўзи билан кир ювадиган машинасини олиб юрипти"2 17:12Михайлович: Макси Лопес всё ещё таскает с собой стиральную машинку0 16:41Сампаоли: "Барселона"? Бошқа клуб ҳақида гапириш "Севилья"га нисбатан ҳурматсизлик бўлади"3 16:41Сампаоли: «Барселона»? Разговоры о другом клубе стали бы неуважением к «Севилье»0 16:17Футзал. Ўзбекистон ёшлар (U-20) терма жамоаси эртага йиғинни бошлайди2 16:10Футболчилар ижтимоий тармоқларда 11 15:54Ўзбекистон терма жамоасининг Дания U23 га қарши асосий таркиби эълон қилинди47 15:49Райола "Милан"дан Доннарумма учун 10 млн. евролик маош сўраяпти5 15:49Райола требует у «Милана» для Доннаруммы зарплату € 10 млн в год0 15:34Футзал. Олий лига, 3-тур, 6-кун. "Дўстлик-AIN" - "Когон" 4:31 15:18Эмери: "Дракслернинг жароҳати жиддий деб ўйламайман"1 15:18Эмери: не думаю, что травма Дракслера серьёзна0 15:12"Машъал": Максим Липин кўрикка қўшилди6 14:59Превью. А Серия: Флоренцияда яраланган "Ювентус" қаршисидан "Лацио" чиқмоқда...0 14:47Жеррард: "Ливерпуль" учун ван Дейкни харид қилишга уриниб кўрган бўлардим"5

11 sep 23:08
News

Мойес-Феллайни жуфтлиги "МЮ"да муваффақиятга эришади

«Манчестер Юнайтед» клубининг ёрдамчи мураббийи Стив Раунднинг фикрича жамоага янги келиб қўшилган Маруан Феллайни ва «Олд Трафорд»нинг янги мураббийи Девид Мойес клубни янги ғалабалар сари олиб бора олади.

M.E.N Sportга берган интервюсида Стив қуйидаги фикрларни келтириб ўтган: «Аминманки, Маруан жамоага тезда киришиб кетади ва «Юнайтед» нинг ажралмас бир бўлагига айлана олади».

Раунд футболчи ҳақидаги фикрларини давом эттирар экан, «Маруан кўрсатаётган ўйинларини аввалдан кузатиб келганман, ҳали “Юнайтед”га келмасимдан аввал мен «Мидлсбро» ва «Нюкасл» жамоаларида ишлаб юрган вақтларимда уни ўйин услуби муҳлисига айланиб бўлган эдим».

«Мен аввалдан Маруаннинг ўйинларини кузатиб бораман, чунки ёш бўлишига қарамасдан унинг иқтидори бошқалардан яққол ажратиб турар эди. Бир неча йиллар аввал мен уни Белгия ёшлари сафидаги ўйинларини кузатган эдим. Сўнг «Эвертон» жамоасига ўтдим. Шунда уни чемпионлар лигаси саралаш босқичида «Стандарт» ва «Ливерпул»га қарши ҳаракатларини кузатдим.

У ўша ўйинларда ўзини жуда яхши ўйини билан эсда қолди. Шу вақтга келиб Феллайни Девид Мойес уни ўз жамоасига қўшиб олишни биринчи рақамли мақсадга айлантирди. Мен ўйиндан сўнг кўрсаткичларини мураббийга тақдим этдим ва Маруан  билан шартнома тузишга эришдик».

«У ҳали етарлича тажрибали бўлмаса ҳам, футболчи учун керак бўлган барча керакли кўрсаткичларга эга эди. «Эвертон»да ўтказган 5 йиллик фаолияти давомида у Пример-лиганиниг ҳақиқий топ ўйинчилари сафига кирган эди. У мумтазам тарзда гол урар ва жисмоний ҳолатини яхшилаб борар эди. Мойес «Юнайтед»га янги мураббий бўлиб келганида, таркибни кўздан кечирар экан жамоага марказий ярим ҳимояда Маруандек жисмоний кўрсаткичларга эга футболчи ортиқчалик қилмайди деган хулосага келди. Футболчини «Юнайтед»га қўшиб олиш клуб учун фойдали битим эканлигини у биларди».

«У билан ишлаш давомида ажойиб техника эгаси эканлигини сезиш мумкин. Менимча, у тўпни кўкрак билан тохтата оладиган футболчилар орасида энг яхшиси. Бу сифат унга майдонни исталган қисмидан узатилган тўпларни қабул қила олиш имконини беради. Шунингдек, у тўпни моҳирлик билан бошқара олади, унинг техникаси жуда зўр. Шу билан бирга ҳимояда ҳам ишончли ҳаракат қила олади. Ҳозир жудаям зўр спорт формасида. Маруан жуда кўп ҳаракатланади у бир ўйинда ўртача 12 километр масофани тохтовсиз  босиб ўта олади».

Феллайни – муносиб баҳоланмаган футболчи. У аниқ тўп узата олиш қобилиятига эга, узоқ масофалардан Майкл Керрик каби тўпни етказиб бера олишда тенглаша олмаса ҳам лекин уни қисқа тўп узатишлар ва тўп ўзида ушлаб тура олишини алоҳида эътиборга олиш керак.

Агар бир вақтда бир нечта совринлар учун кураш олиб борадиган жамоа тузмоқчи бўлсанг ҳамма ўйинчиларин бир ҳил ўйин кўрсатадиган бўлиши шарт эмас. Маълум бир ўйинларда ярим ҳимояга Том Клеверли ва Майкл Керрик  туширса, қайсидир ўйинларда Феллайни ва Керрик ёки Феллайни ва Андерсонларга ишонч билдирилиши мумкин. Вариантларни кўп бўлгани мураббийга қўшимча қулайликлар келтиради.

Маруан жамоа учун фойда келтира оладиган ўйинчи, кўрсатадиган ўйинлари уни «Юнайтед»нинг асосий таркибига асосий даъвогар сифатида келтириш мумкин. У бир мавсумда ўртача 10 тадан 15 тагача гол уриши мумкин ва ярим ҳимоячи учун бу кўрсаткич чакки эмас.

У жамоа учун тўртинчи рақамда ҳимоячилар олдида ўйнаши ёки саккизинчи рақам билан майдон марказида, ўз жарима майдонидан рақиб томон жарима майдонигача ҳаракат қилиши мумкин. Ва ниҳоят “Классик ўнинчи” сифатида ҳужимчи ортида ҳаракат қила олиши ҳам мумкин. Бу каби универсал сифатлар жамоа учун жудаям қадрли. 

Шунингдек Раунд Девид Мойес ҳақида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди: «Сер Алекснинг ўрнбосари ким бўлишидан қатий назар у учун енгил бўлмас эди ва уни ҳар бир ҳаракати диққатлик билан ўрганилган ва кузатилган бўлар эди. Ишонаманки, аввалги  келтирилган танқидларни Мойес тўғри қабул қилади ва танқидларга жавобан ҳали ўзини кўрсата олади. Нима бўлганда ҳам Давид бу жойга энг муносиб мураббий».

«Мен Мойес билан «Эвертон»да 5 йил бирга фаолият юритдим ва кундан кунга у мени ҳайрон қолдирар эди. У билан ишлаб шуни билдимки, клуб учун ҳақиқий фидоий инсон эди. Бор эътиборини ишга қаратар ва бошқалардан ҳам 100% лик натижани талаб қилар эди. Шу билан бирга у ютуқларга чанқоқ инсон. Аминманки, у «Юнайтед» каби буюк жамоани бошқаришга муносиб».

«Ҳозирда «Юнайтед»да бўла туриб, у ердаги муҳитни кўриб, Сер Алекснинг янги мураббий танлови тўғри эканлигига ишондим. Девид Мойесни танлашда клуб ҳолатини сақлаб қолиш,  жамоани меҳнат интизомини янаям олдинга силжишини хоҳлашган ҳолда танлашган. Энди шуни ишонч билан айтишим мумкинки, Девид Мойес ва «Юнайтед» бир бирлари учун яртилгандек гўё».

«Мойес билан илк бор танишган вақтимда мен ҳали «Ньюкасл»да фаолият юритар эдим. У ерда бир йил ишлаганимдан сўнг, Мойес менга қўнғироқ қилди ва учрашув белгилади. У менга ўз режаларини айтиб берди ва биргаликда ишлашни таклиф қилди. У вақтларда мен бош мураббий сифатида фаолиятимни давом эттириш ҳаёлида эдим. Бу учун менда барча шароитлар мавжуд эди. Лекин Мойес билан олиб борган 5 дақиқлик сухбатдан сўнг  фикримни ўзгартирдим, мен у билан ишлашни хоҳлардим. У мени кўзимни очди. Мен «қармоқ»га илинган эдим. Мойес ажойиб инсон, ақлбовар қилмас даражада ҳалол ва тўғрисўз киши. У «Юнайтед»даги вазифасини билади. Уни жамоа билан буюк ғалабалар кутиб турибти».

Абдураҳим Мансуров таржимаси

Rating:    

Comments

< show latest news

Weekly Best

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 168
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 89
Australian Open. Истомин - Буста - 3:2! Сенсация давом этади!
Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия ... 77
"Реал Мадрид" – "Малага". Таркиблар маълум
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –... 46
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook