UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  19 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  1 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  0 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  4 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Миржалол Қосимов истеъфога чиққани маъқулми? Янгиликлар

Миржалол Қосимов истеъфога чиққани маъқулми?

Аввало миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимовни бугунги таваллуд айёми билан табриклаймиз.
У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ҳамда келгуси фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз.

Энди мақсадга ўтсак. Кеча ўзбек футболини ёритиб бораётган барча сайтларда “ЎФФ президенти Миржалол Қосимовнинг истеъфосини қабул қилмади” мазмунда хабар чиқди. Хабарда айтилишича, ЎФФ раҳбари Мираброр Усмонов Миржалол Қосимовнинг истеъфосини қабул қилмаган ҳамда аввалдан белгиланган стратегия – миллий терма жамоа асосини жаҳон чемпионатида тобланган иқтидорли ёшлар билан тўлдириб бориш вазифасини давом эттиришга чақирган.  

Мазкур хабар интернет сайтларида эълон қилингач, сайт фойдаланувчилари томонидан бу борада турли муносабатлар билдирилди ва ҳамон билдирилмоқда. Бизга ёқмаётган жиҳати аксарият фикр билдирувчиларнинг масалага тўғри ёндошмасдан мураббийни очиқчасига сўкиши, шахсиятга тегадиган гапларни ёзиши ёки куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаши бўляпти.

Аввало сайт матбуот майдони эканини унутмайлик. Тўғри, бунда ҳар ким ўз фикрини билдириш имкониятига эга, лекин бировни устидан кулишга ва айниқса, ҳақорат қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Миржалол Қосимов терма жамоамизни жаҳон чемпионатига олиб чиқа олмади ва вазифа бажарилмагач, истеъфо беришни лозим кўрди. Бу жаҳон футболида бор нарса. Одатда миссия бажарилмагач, мураббий истеъфога чиқарилади. Қолаверса, Қосимовнинг ўзи ҳам терма жамоадан кетишга тайёр, фақат футболимиз раҳбари унга рухсат берса бўлгани.

Лекин нима сабабдан Мираброр Зуфаровичнинг унга рухсат бермаётганини очиғи тушунмаяпмиз. Ҳозир ЎФФ олдида ягона йўл турибди, иложи борича тезроқ кадрлар сиёсатида ўзгаришларни амалга ошириш. Бош мураббийни алмаштириш ҳам мана шу кадрлар сиёсатига киради. Шундай экан, ЎФФ тезроқ чора кўрмаса бўлмайди. Ахир олдимизда то янги йилгача яна учта расмий баҳс бор. Аввало уйда Вьетнам билан ўйин, кейин ноябрда Вьетнам ва Гонконгга қарши сафардаги баҳс. Бу учрашувлар Осиё Кубоги-2015 саралаш баҳслари эканини эслатиб ўтмоқчимиз.

ЖЧ-2014га чиқиш вазифаси ижобий ҳал этилмаганидан кейин бош мураббийдан тортиб футболчиларнинг ҳам ҳафсаласи пир бўлгани аниқ. Бундай пайтда Қосимовнинг ўзи айтганидек терма жамоага “янги қон” керак бўлади ва “қон алмаштириш”ни аввало бош мураббийнинг ўзидан бошлаш керак. Чунки Осиё Кубоги саралаш баҳсларида янги қиёфаларни кўрмасак бўлмайди. Бу эса ўз навбатида футболчилар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин.

Айни пайтда ЎФФ олдида талайгина муамолар қаторлашиб турибди. Биринчиси, 15 октябрь куни ўз майдонимизда Вьетнам билан ўйнашимиз маълум, хўш, шу ўйингача ўртоқлик учрашуви ўтказиладими? Вьетнам Тошкентга келишдан олдин Дохада Қатар билан ўйнаркан. Биз-чи? Тақвимга қарасак, 11 октябрь – миллий терма жамоа ўртоқлик учрашуви ўтказадиган кун сифатида белгиланган. Аммо ҳалигача рақибнинг кимлиги ва умуман ўйин бўлиш-бўлмаслиги номаълум.

Иккинчи асосий масала эса январь ойида Уммонда бўлиб ўтадиган U-22 Осиё чемпионатида биздан қайси ёш тоифасидаги футболчиларнинг қатнашишига ҳалиям аниқлик киритилмаган. Мусобақага 1991-92 йилда туғилганлар борадими ё 1993-94лар боришадими, расман айтилгани йўқ. 1993-94лар борадиган бўлса, унда 1991-92ларни бой бериб қўйишимиз мумкинлиги хусусида эса афтидан ҳеч ким бош қотирмаётганга ўхшайди.

Шулардан келиб чиқиб, ЎФФда терма жамоалар билан олиб борилаётган ишларда камчиликлар бисёр деб ўйлаймиз ва айни пайтда Миржалол Қосимовнинг истеъфосини маъқуллаймиз. Мадомики, Миржалол Қосимов шундай йўл тутишга қарор қилган экан, буни қўллаб-қувватлашимиз лозим. Чунки мураббийлик осон касб эмас ва икки жойда ишлаш Қосимовга бир қатор қийинчликларни олиб келган.

Шундай экан, ЎФФ раҳбарияти тез орада мураббийнинг рад этилган истеъфосини қабул қилиши айни муддао деган фикрдамиз. Шундай қилинса, бу ўз навбатида Қосимов учун ҳам яхши бўлади. Терма жамоа эса янги бош мураббий бошчилигида йўлида давом этиши зарур. Янги мураббий ким бўлади дейсизми? Менимча, буни ҳозирча бошқа номзодга эга бўлмаган ва бу борада ҳатто бош қотирмаётган ЎФФ ҳал қилса керак.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика