UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01"Динамо" Қозоғистон клубини мағлуб этди2 13:49Olamsport: Санжар Раҳмонов АҚШда навбатдаги жангини ўтказди, бугун Истомин кортга чиқади ва бошқа хабарлар1 13:45Тухель: "Боруссия" оптимал формадаги Обамейянгсиз ўз мақсадларига эриша олмайди"1 13:38Фозил Мусаев жамоаси янги мавсумни дуранг билан бошлади6 13:13"Барселона"ни италиялик мураббий бошқариши мумкин15 12:47Австралия ёзда Бразилия билан ўйнайди16 12:32Линекер: "Раньери "Лестер"дан кетганини эшитиб йиғлаб юбордим"8 11:46Шотурсунов ва Низанов «Динамо» кўригида8 11:43Малайзиядаги ўзбек дербисида Лутфулла Тўраев "Теренггану"га ғалаба келтирди6 11:29Ўртоқлик учрашуви. "Машъал" Қозоғистон клуби билан дуранг ўйнади5 11:12Eplmanager: Янги "FLASH LEAGUE" совринли лигаси бугун бошланади7 11:10Агар Гризманн МЮга ўтса, "Атлетико" Ляказеттни харид қилиши мумкин8 10:45"Барселона" Блан билан боғланди11 10:23Тони Пьюлис ёзда "Вест Бромвич" билан янги шартнома тузади3 10:02«Гамбург»га қарши ўйин Анчелотти учун мураббийлик фаолиятидаги 1000-учрашув бўлади6

25 янв 15:31
Янгиликлар

Мираброр Усмонов: "Келишилган ўйинларнинг борлиги ҳақида матбуот бекорга бонг урмаяпти"

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.
Бу ҳақда ЎФФ расмий твиттери хабар берди.

ЎФФ Ижроия Қўмитаси мажлисида кун тартибига қўйилган масалалар орасида келишилган ўйинларга қарши курашишга алоҳида урғу берилди. Унга кўра, Ижроия қўмитаси келишилган ўйинларга қарши аёвсиз курашиш орқали футболда тозалаш ишлари олиб борилиши ҳақида Қарор қабул қилди. Қарорга кўра, келишилган ўйинларда иштирок этганларни мониторинг қилиш бўйича Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасида ишчи гуруҳи тузилади.

Ижроия Қўмитаси мажлисида кун тартибига қўйилган масалалар ҳақида ЎФФ президенти Мираброр Усмонов қуйидагиларни айтди.

«Биз қандайдир ютуқларни қўлга киритяпмизу, ўз қозонимизда қайнаётган айрим муаммоларни эса, кўрмаяпмиз. Бугунги кунда келишилган ўйинларнинг борлиги ҳақида матбуот бекорга бонг урмаяпти. Буни ўйлашимиз керак. ОАВдаги чиқишлар ва матбуотдаги мақолаларни кўриб, бу масала юзасидан қатъий чора-тадбирлар белгиланишини тавсия қиламан», - дейди Усмонов.

Ижроия Қўмита аъзолари кўриб чиққан яна бир муҳим масала терма жамоалар фаолиятига даҳлдор бўлиб кенг муҳокамага сабаб бўлди. Маҳаллийчилик, таниш-билишчилик ва уруғ-аймоқчилик ҳолатларига йўл қўйилмаслик масаласига ҳам Мираброр Усмонов алоҳида тўхталди.

М. Усмонов: «Футболчилар рўйхатини мураббий тузади, тузаверсин, марҳамат. Мураббийнинг ишига аралашмаймиз. Ҳаққимиз йўқ. Лекин, мана шу ерда таниш-билишчилик, маҳаллийчилик ва уруғ-аймоқчилик бўлса, биз бунга жим қараб туролмаймиз. Одиллик бўлсин. Ҳеч ким кимнингдир қариндоши бўлганлиги сабаб терма жамоага келишига йўл қўймаймиз».

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроқўм аъзолари ушбу масалани ҳам бир овоздан қўллаб-қувватлади ва Қарор қабул қилди.

Унга кўра, бу каби иллатларни олдини олиш ва назорат қилиш учун 1 февралга қадар бир неча мутахассислардан иборат гуруҳ тузилади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаларига номзод футболчиларни жалб қилишнинг янги тартиби ишлаб чиқилади. ЎФФ Ижроқўми йиғилишида кун тартибидан ўринг олган яна бир нечта масалалар юзасидан Қарорлар қабул қилинди. Улар орасида ФИФА ва ОФК регламентига тўла жавоб бера оладиган, замонавий ва ҳашаматли футзал саройини қуриш бўйича ҳам қарор қабул қилинди.

Шунингдек, Болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерациясида янги бошқарма ҳам ташкил этилади. Мажлис якунида, 1 февралгача бўлган муддат ичида юқоридаги барча структуралар ЎФФ Котибиятига иш режаларини топширишлари белгилаб қўйилди.

ЎФФ матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Испания. «Реал» «Валенсия»га ютқазди
Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинида... 113
"Валенсия" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар маълум
Испания чемпионатининг қолдирилган ўйинларидан бири... 81
Лушан: "Ғалаба ва мағлубиятда бу йигитларга ишонишда давом этаман"
"Ал-Аҳли" ҳамда "Бунёдкор" ўртасидаги Осиё... 71
ОЧЛ. "Бунёдкор" 1-турда Ғарб минтақасида энг кўп аниқ зарба берган жамоа бўлди
20-22 февраль кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган ... 55
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: