12 jun 12:59
News

"Машъал" мухлислари Қаршига боради

"Машъал" навбатдаги учрашувни сафарда Қаршининг "Насаф" жамоасига қарши ўтказади.
Воҳа дербисига ўзгача тайёргарлик олиб бораётган жамоамизни сафардаги учрашувида мухлислар фан-клуби қўллаб қувватлайди. Мухлислар фан-клуби бошлиғини маълум қилишича ушбу учрашувга фан-клуб ҳам тайёргарлик олиб бормоқда. 14 июнь куни бўлиб ўтадиган учрашувда жамоамизни сафарда қўллаб-қувватлашни истаган фан-клуб аъзолари 16:00 да клуб стадионида тўпланишини маълум қиламиз. Ташкиллаштирилган автобус орқали мухлислар Қаршига йўл олади.

Воҳа дербиси ҳамиша мухлислар эътиборида бўлиб келган. Ушбу учрашувда ҳам жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз.

Сафарда муваффақиятли ўйин кўрсатиб келаётган "Машъал" бу сафар ҳам мухлисларига хурсандчилик улашишни истайди.

Шундай экан Қаршида "Машъал"ни бирга қўллаб-қувватлаймиз!
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook