UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  0 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  1 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  2 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  6 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  14 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6

"Машъал" футболчиларига олтин медаллар топширилди Янгиликлар

"Машъал" футболчиларига олтин медаллар топширилди

Бугун, 24 декабрь куни Муборак шаҳрида 2013 йил Ўзбекистон биринчилигида чемпионликка эришган "Машъал" клубининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тадбир икки қисмдан иборат бўлди. Дастлаб Муборак шаҳрининг муҳташам кошоналаридан бирида жамоа аъзоларига кичик олтин медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Унга бир қатор мартабали кишилар ташриф буюрди. Жумладан Муборак шаҳар ҳокими Аллақулов Панжи Эгамбердиевич, "Машъал" клуби президенти Шамсиев Шермат Жўрақулович, ПФЛ ходими Черников Роман Михайлович "Машъал" клубига аталган медалларни танътанали равишда жамоа аъзоларига топширишди.

Тадбирга 200 дан ортиқ клуб мухлисларининг ҳам қадам ранжида қилгани янада кўрк қўшди. Шунингдек маҳаллий санаткорлардан бири  Абдурашид Ўринов клубга атаб "Машъал" қўшиғини куйлаганда залга тўплаган клубнинг энг содиқ мухлис ва мухлисалари унга жўр бўлишди.
Бундан ташқари қўшни вилоят Бухородан ташриф буюрган Диёр гуруҳи ҳам ўз чиқишлари билан тадбирни янада чиройли ўтишини таъминлаганини ҳам айтиб ўтиш керак.

Тадбирда сўзга чиққан Панжи Аллақулов ва Шермат Шамсиев жамоанинг бу йилги иштироки ва эгаллаган ўрни қониқарли даражада бўлганини аълоҳида таъкидлаб ўтишди. Кейинги мавсмуда ҳам жамоани юқори ўринларда кўришликни бутун Муборак ахли истаётганини қўшимча қилиб ўтишди.

"Машъал" аъзодларидан эса бош мураббий Александр Хомяков билан жамоа етакчиси Дилявер Ваниев сўзга чиқиб мухлисларга, раҳбариятга мавсум давомида ҳар томонлама қизғин қўллаб-қувватлаганликлари учун клубнинг барча ходими номидан ўз миннатдорчиликларини билдиришди.  

Клуб раҳбарияти журналистлар меҳнатини назардан четда қолдирмаганини ҳам аълоҳида айтиб ўтиш керак. Чунки "Машъал" жамоасини мавсум давомида матбуотда кенг ёритилишида фаол бўлган бир қатор ОАВ ходимларига клуб томонидан эсдалик совғалар топширилди. Эътиборлиси улар орасида "championat.asia"нинг икки нафар ходими борлиги сайтимиз ютуғи бўлди. Нарзулла Сайдуллаев, Исломбек Рустамбеков (championat.asia), Азиз Нурий, Зиёдулло Сафаров (voha.uz) ҳамда Зафар Жўраев (Қашқадарё ТВ)га  "Машъал" мураббийилари томонидан совғалар улашилди.  

Тадбирнинг иккинчи қисми эса "Муборак НефтГаз" корхонасига тегишли бўлган тантаналар ўтказиш залида кечди. Унда клуб ишчи ходимлари ва бир қатор меҳмонлар шарафига зиёфат ташкил этилди. Кечани Бухоронинг "Диёр" гуруҳи янада файзли ўтишига ўз хиссасини қўшганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Тақдирлаш маросимининг иккинчи қисмида ҳам клуб раҳбарлари жамоанинг яна олий лигага қайтишида ўз ҳиссасини қўшган барча футболчи ва мураббийларга, шунингдек клубда узоқ йиллардан буён маъмур  сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Асад Раҳимовга бонус сифатида Artel компаниясининг қимматбаҳо телевизорларидан тақдим этди.  

Тадбирга ташриф буюрган Қашқадарё футбол федерацияси вице-президенти Норқул Даминов ҳам сўзга чиқиб "Машъал" клубининг яна кучлилар сафига қайтгани муносабати билан жамоа аъзолари ва мухлисларини самимий муборакбод этди.


Тақдирлаш маросимининг сўнггида 2013 йилги мавсум давомида ўзини кўрсатишга эришган бир қатор футболчилар турли хил номинациялар бўйича тақдирланди. Ҳамда уларга бир миллион сўмлик мукофот пуллари тақдим этилди.

Энг яхши дарвозабон - Санжар Қувватов
Энг яхши ҳимоячи - Мирзоҳид Ғофуров
Энг яхши ярим ҳимоячи - Жамшид Ҳасанов
Энг яхши ҳужумчи - Зохир Қўзибоев
Энг яхши ёш футболчи - Отабек Шукуров
Йил кашфиёти - Элдор Шомуродов
Энг яхши футболчи - Жаҳонгир Абдумўминов

Тадбирнинг тўлиқ фотогалереяси ва батафсил шарҳи эртага сайтимиздан ўрин олади.


Муборак шаҳридан Исломбек Рустамбеков ва Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика