UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  61 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8

Марат Мифтахутдинов: "Абрамов руҳий томонлама анча чўкиб қолганди" Янгиликлар

Марат Мифтахутдинов: "Абрамов руҳий томонлама анча чўкиб қолганди"

Вадим Абрамов билан бирга «Астана» клубида ишлайдиган Марат Мифтахутдинов билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.
- Марат ака, Абрамов «Астана» мураббийлар штабида Мифтахутдинов ҳам бўлади, деди. Бу сиз учун кутилмаган чорлов бўлдими?
- Албатта, Қозоғистон вице-чемпиони бўлган клубда ишлайман, деб сира ўйламагандим. Бир томондан жуда қизиқ. Ҳозир Қозоғистон футболи ҳақида маълум маънода тасаввурга эгамизу, лекин бевосита ўша жараёнда қатнашиш қизиқарли бўлса керак.

- Абрамовнинг услубида кўпроқ психологик тайёргарлик устун туради. Шунингдек, ҳужумкор футболга ҳам мойиллик кучли. Бу услуб янги жамоаси ўйинида ҳам қўлланиладими?
- Бу икки ўйин услубидан ташқари, тўпни ушлаш, назорат қилиш, техникага асосланган футбол намойиш этишга ҳам эътибор қаратамиз. Қозоғистон футболида шу нарсалар етишмайди. Асосан ҳужумга эътибор бериб, дарвозага зарба бераверишади. Абрамов нимани қандай ўйласа, шуни амалиётга тадбиқ этади.

- Сиз сўнгги мавсумни «Машъал»да ўтказдингиз. Шу клубда бир пайтлар ишлаб кетган Виктор Кумиков айни пайтда Қозоғистоннинг «Шахтёр» жамоасини бошқаряпти. Қарағандаликлар ЕЧЛдан сўнг Европа Лигасида ҳам иштирок этишяпти. Бу мутахассис билан гаплашиб кўрмадингларми?
- Йўқ. Лекин унинг фикрлари биз учун қизиқарли бўларди. Балки, у асосий рақибларидан бирига маълумот бермас.

- Қозоғистон футболини бизникидан устун қўя бошлашди. Бу фикрларга қўшиласизми?
- Бизнинг футболдан кучли, дея олмайман. Тўғри, молиявий жиҳатдан бақувват клублар кўп. Қозоғистон УЕФАга ўтганидан сўнг мамлакат футболида ғарб футболига хос элементлар пайдо бўлди. Лекин умумий олганда, Ўзбекистон олий лигаси бироз бўлсада устунроқ кўриняпти.

- «Машъал» раҳбарияти кетишингизга қандай муносабат билдирди?
- Янги иш жойимда омад тилашди. Муборакда истеъдодли мураббий ишлаяпти. Унинг иш услубини ҳам ҳурмат қиламан.

- Астанада қаерда яшайсизлар?
- Ҳозирча клуб базасидан жой ажратишган. Шароитлар аъло даражада. Алоҳида уйга кўчиб ўтишга ҳожат йўқ.

- Абрамов мураббийлар штабида ёрдамчиларининг фикрини инобатга оладими?
- Бўлмасамчи. Барча иш ҳамжиҳатликда амалга оширилади. Ўйиндан олдин бизга ўз таркибимизни беришни сўрайди. Кейин ўзи тузиб чиққан таркиб билан таққослаб кўради.

- Эронга қарши ўйиндан кейин юзага келган истеъфодан сўнг Абрамов тушкун ҳолатга тушгани аниқ. Ҳозир мураббий ўзини қандай ҳис қиляпти?
- Узоқ муддат даволанди. Руҳий томонлама анча чўкиб қолганди. Бир йилга яқин севимли касбда ишламаслик бу жуда оғир. Аммо Карленович бу синовларни енгиб ўтди.

- Ўзбекистонда мураббийлар рейтинги тузиб чиқилса, шахсан сиз Абрамовни нечанчи ўринга қўярдингиз?
- (Бироз ўйланиб)... Биринчи ўринга. У билан бирга ишлаётганим учун бу фикрни билдирмаяпман. У терма жамоада мураббийлик қилган даврда бош жамоамиз ёрқинроқ, ҳужумкор ўйин намойиш этарди. Абрамовнинг истеъфоси кутилмаган ҳолда рўй берди. Назаримда, уни раҳбарият қўллаб-қувватлаши керак эди. Вадим Карленович 4-саралаш босқичига қуръа ташлангандаёқ, бу гуруҳдан чиқишимизга ишонганди.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика