26 aug 14:52
News

"Манчестер Юнайтед" - "Челси". Превью

Бугун тунда Англия премьер лигасининг 2-туридан ўрин олган марказий баҳс бўлиб ўтади. Ушбу ўйин превьюси билан танишиб олинг.
«Манчестер Юнайтед» - «Челси»
Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони.

Душанба, 26 август, 2013 йил
Бошланиш вақти: 23:55 (Тошкент)
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон.
Қанот ҳакамлари: Питер Киркуп, Шон Лонг.
Захира ҳакам: Майк Дин.

ОЙИН ОЛДИДАН МАЪЛУМОТЛАР
"Манчестер Юнайтед"
Давид Мойес бу учрашувда Уэйн Рунини асосий таркибда майдонга туширишга қарор қилди. Учрашувни бир ойга сафдан чиқган бразилиялик ҳимоячи Рафаэл, шунингдек Нани, Чичарито ва Эшли Янглар ўтказиб юбориши мумкин.

Дисквалификация: Йўқ
Жароҳат олганлар: Рафаэл, Нани, Чичарито, Эшли Янг.
Сўроқ остида: Йўқ
Қайднома: Де Хеа, Линдегард, Смоллинг, Жонс, Фердинанд, Видич, Эванс, Эвра, Бюттнер, Фабио, Заха, Валенсия, Кэррик, Клеверли, Андерсон, Гиггз, Лингард, Янузай, Уэлбек, Руни, Ван Перси.

"Челси"
Жамоа таркибида бу учрашувда бразилиялик ҳимоячи Давид Луиз иштироки сўроқ остида. Шунингдек яна бир ҳимоячи Томас Калас ҳам бу учрашувни ўтказиб юборишга мажбур.

Дисквалификация: Йўқ
Жароҳат олганлар: Луиз, Калас.
Сўроқ остида: Луиз.
Қайднома: Чех, Шварцер, Иларио, Иванович, Коул, Луиз, Кэйхил, Терри, Аспиликуэта, Бертран, Микел, Эссиен, Оскар, Рамирес, Лэмпард, Ван Гинкел, Азар, Мата, Мозес, Шюрле, Де Брюйне, Торрес, Лукаку, Ба.

ЖАМОАЛАР ҲОЛАТИ
«Манчестер Юнайтед»


3 -ўрин, 3 очко.
Охирги 6 учрашувда қайд этилган натижалар (мавсум олди тайёргарлик билан) +3=2-1

"Манчестер Юнайтед" мавсумнинг ўз уйидаги биринчи учрашувида сўнгги бора 1992 йилда "Эвертон" клубига 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган.

Ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед" Премьер Лига баҳсларида "Олд Траффорд"да уч маротаба ютказди. Бу кўрсаткич 2003/04 мавсумдан бери кўрсатилган энг ёмон натижа ҳисобланади.

Давид Мойес учун бу "Олд Траффорд" стадионидаги "Қизил иблислар" бош мураббийлигидаги биринчи дебют учрашуви ҳисобланади.

«Челси»
1- ўрин, 6 очко.


Охирги 6 учрашувда қайд этилган натижалар (мавсум олди тайёргарлик билан) +5=0-1

"Челси" "Юнайтед"ни мағлуб эта олса улар бир йилда (2013) "Олд Траффорд"да икки бора ғалаба қозона олган илк клубга айланади.

Жозе Моуриньо "Челси" мураббийи сифатида "Олд Траффорд"да етти учрашувдан икки бора мағлуб бўлган холос. 3 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият.

Жавлонбек Юсупов тайёрлади
Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook