Latest news

15:39“Насаф” клуби делегацияси Малайзияга боради0 15:32Олий лига-2016. Ҳикмат Ҳошимов - барча ўйинларда тўлиқ ўйнаган ягона футболчи0 15:18Барцальи муддатидан аввал сафга қайтиши мумкин0 15:18Барцальи может вернуться на поле раньше срока0 15:13Футзал. Ўзбекистон кубоги 21 декабрда старт олади0 14:59ОЧЛ-2017. “Насаф” плей-офф баҳсини "Бунёдкор" стадионида ўтказиши кутилмоқда7 14:55Зидан Бензема ўйини борасида ҳавотирда эмас3 14:51Зидан не испытывает беспокойства по поводу игры Бензема0 14:25Олий лига-2016. "Нефтчи" посбонлари "пенальтишунос"4 14:16Анчелотти: "ЧЛ 1/8 финалида "Реал" билан тўқнаш келишни истамаган бўлардим"9 14:14Анчелотти: конечно, мне не хотелось бы встречаться с «Реалом» в 1/8 финала ЛЧ0 14:11Эшитдик-да! "Бухоро" Нестеровга қизиқмоқда19 14:00Мурод Ризаевга таъзия билдирамиз13 13:58Голбан учун курашга "Амкар" қўшилди9 13:51Диёр Имомхўжаевдан: Эсиз 9 йил…13

07 mar 11:57
News

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи мухлисларга очиқ хат ёзди

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" футбол клуби бош мураббийи Дэвид Мойес жамоа мухлисларига очиқ хат ёзди.

Мактуб матни The Guardian нашри томонидан эълон қилинган.

Мойеснинг сўзларига кўра, жамоа ғалабаларга эришаётган вақтда уни қўллаб-қувватлаш осон. Жамоада оғир вақтлар бошланганида эса унга содиқликни билдириш бироз қийин бўлади. Мураббий энг ёмон вақтларда ҳам МЮ билан бирга қолаётган мухлисларга миннатдорлик билдирди.

Мойес "Юнайтед" ишқибозларини Англияда энг яхшилари деб атаб, жамоа учун ҳозирги оғир вақтларда футболчиларни имкон қадар кўпроқ қўллаб туришга чақирди. Мураббийнинг умид билдиришича, яқин вақт ичида "Юнайтед" яна ижобий натижалар кўрсатишни ва совринларни қўлга киритишни бошлайди.

Жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб Мойес бутун мавсум давомида танқид остида қолмоқда. Хусусан, МЮ Англия чемпиони унвонини ҳимоя қилиш имкониятидан деярли маҳрум бўлиб улгурди. Бундан ташқари, жамоа Чемпионлар лигасининг келаси мавсуми учун йўлланмани қўлга кирита олмаслиги ҳам мумкин.

Европа клубларининг бош мусобақаси ҳисобланган Чемпионлар лигасининг жорий мавсумидаги иштирокини "Манчестер Юнайтед" нимчорак финалдаёқ тўхтатиши мумкин. Жамоа Грециянинг "Олимпиакос" жамоасига қарши кечган биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган.

Жорий мавсум Мойес "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сифатида биринчи марта ишламоқда. Шотландиялик мутахассис жамоа бош мураббийи ўрнида 1986 йилдан 2013 йилгача бўлган Алекс Фергюсонни алмаштирган эди.

Rating:    

Comments

< show latest news
������.�������

Press "Like"
to read CA at facebook